Дадажоним, бизни дуо қилинг

3-12-2018, 11:50 admin Мақолалар 1 403

Ассалому алайкум дадажон. Сизга айтмоқчи бўлган дилимдаги сўзларимни юзингизга қараб туриб айта олмайман. Шунинг учун хат ёзишга қарор қилдим.

Бир кун тушимга раҳматли укам кирибди. Биздан йироқлаб узоқларга кетиб қолган,жуда бемор эмиш. –Сизга, дада бориб укамни кўриб келай, аҳволи оғирми уйга қайтмаяпди- дебижозат сўраётган эмишман. Мана икки кундурки дунё ташвишларига ўралашиб намозларимни қазо қилиб қўяётган эдим. Бу кун менга машаққатли ўтди гўё нега укам безовта деб ўйлардим. Кеч кириб намозимни ўқидим, Қуръон тиловат қилдим ва савобидан укамга ҳам бағишладим. Шу кечда укамни тушимда такрор кўрдим, менга қараб жилмайиб турар эди. Бу ҳолатни кўргач ўзим ҳам мамнун бўлдим. Кейин англадимки, кунига беш маҳалги ибодатимдан сўнг, укам ҳам дуодан умидвор турар экан. Мен ибодатга лоқайдликбилан укамни ҳам савоблардан бебаҳра қолдирибман. Бундан жуда ташвишда ва ҳижолатдаман. Шу кундан бошлаб, куч-қувватим етгунича ибодатларимда мустаҳкам туришга ҳаракат қилаяпман. Савобларидан жону жигарим укажоним ҳам баҳраманд бўлиши учун.

Яна баъзи китобларни ўқиб ўрганар эканман: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда ҳам тез ижобат бўладиган дуолардан бири: «ота -онанинг фарзанд учун, фарзанднинг эса ота-она учун қиладиган дуосидир» – деган эканликларини кўрдим. Ўйлаб қолдим, демак, биз ҳам намозда, Қуръон тиловатларида, солиҳ амалларда бардавом бўлиб савобидан онажоним билан укажонимни ҳақига бағишласак, улар учун хайрли дуолар қилсак, Аллоҳ таоло бизнинг дуоларимиз ижобатини кечиктирмас экан. Дадажоним, баъзан мен ёшлик қилиб, лоқайдлик қилиб, унутиб қўйишим мумкин, сиз уларни ҳар ибодатларингиз дуоларида эсланг, зеро сизнинг биз учун қилган дуоларингиз ижобатдир. Дадажон мен ўзим учун ҳам, укам учун ҳам жуда ташвишдаман. Сизнинг хайрли дуоларингиздан умидвормиз.

Жаннатда юриш қанчалар яхши-а.Тасаввур қилинг у ерда худди дунёдагидек бирга бўлсак, бирга яшасак. Бунинг учун дуойингиз, розилигингиз бўлса қанчалалар яхши-а. Аллоҳнинг ибодати учун илҳомлантирсангиз қандоқ ҳам яхши-а дадажон?! Аллоҳнинг розилигига ундашингиз қандай ҳам гўзал дадажон?! Иншааллоҳ, сизни сабабчи қилиб, Аллоҳим бизни ҳаммамизни Ўз жаннатига олса, у ерда Ўзи ваъда қилгани олтин ва кумуш қасрларидан бизга ҳам инъом этса, абадул абад бизни жаннат аҳлидан қилса!

Жаҳаннам таъриф ва таснифини эшитиб даҳшатга тушаман, вужудимни титроқ босади. Аллоҳ бизга ундан паноҳ берсин.

Сиздан ўтинаман, ёлвораман бизни дуо қилинг, биздан рози бўлинг.

Хуршид Фармонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш