Ота-онага хизмат қилинг

17-11-2017, 09:14 admin Мақолалар 1 389


Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати илоҳийси билан инсонларга турли: кимгадир узоқ кимгадир қисқа умр ато этган. Дарҳақиқат, одам боласининг умри утиб кексайган сари унинг жисми заифлашиб боради, аммо ҳаёт синовларда тобланган,бошидан яхши ва оғир кунларни куп ўтказган кекса ёшдаги кишиларни борлиги барчамизга Аллоҳнинг берган ўлуғ неъматидир.
Ҳалқимиз қайси бир хонодонда ота-она ёки улардан бирлари ҳаёт бўлса,ўша оилани бағри бутун оила дейишади.
Дарҳақиқат кексаларимиз ёшларнинг таълим-тарбияси, ахлоқ-одобини назорат қилиб ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб панду насиҳат қиладилар. Унга риоя қилган ёшлар ҳаётда ўз уринларини топишлари осон бўлади, Ҳалқимизда қари билганни пари билмас деган ажойиб нақл бор.Расулуллоҳ саллолоҳу алаҳи вассаллам: “Катта ёшдагилар билан ҳамсуҳмат булинглар ва донолар билан аралашиб туринглар”деганлар.
Бир куни ёши 80-ларни қоралаб қолган нуроний отахон ўғли билан келинидан нолиб, улар хизмат қилмаслигини, ҳатто бир куни ўғли билан келини ўрганини йиғлаб айтди. Мен отахондан ўғлини нима учун урганлигини сабабини сураганимда. Ўғлим нафақа пулимни олган экан, мен ундан озроқ пул сурадим, сабаби соғлигим ёмонлашаётганлиги учун шифокорга олиб боришини, даволатишини сўраганим эдим.Отахон билан сухбатим давомида махалла фуқоралар йиғинига ёки тегишли ташкилотларга мурожат қилайинми деб сўрадим. Отахон йиғлаб нима қилса ҳам у менинг пушти камаримдан бўлган фарзандим эл ҳалқ ичида шарманда бўлмасин дейман деди.
Орадан бир йил ўтди отахон дунёдан ўтди,отасидан, давлатидан, дуогуйидан айрилиб афсус чекиб йиғлаётган фарзандни тасаввур қилинг.
Ҳа азизлар минг афсуслар бўлсинки бугунги кунда кексайиб қолган ота-оналаринг холидан хабар олмай ташлаб қўйган , пул топаман деб катта-катта шаҳарларга ёки чет элларга ишлаш учун кетиб ёнгинасида турган энг катта бойлиги, ота-онаси дуосини ололмай юрган, бемеҳр инсонлар жамиятимизда учраб турганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.
Эртага ўзининг фарзандлари катта бўлганларидан сўнг шу ҳолат такрорланмайди деб ким кафолат бера олади. Афсуски бу хатоларини узлари кексайганда тушуниб етади вахолангки унда кеч бўлади.

Хатичи тумани “Хужа Холмуҳаммад” жоме масжиди имом хатиби: Ш Ҳамроев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш