Миллатлар ва динлараро муносабатлар мустаҳкамлиги – барқарорлик асоси

11-12-2019, 13:08 admin Мақолалар 870

Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон Республикасида кўплаб миллат ва элатлар баҳамжиҳат бўлиб кўп йиллардан бери яшаб келишади. Бир мамлакатда турли миллат – элатларнинг яшаши ўз – ўзидан эътиқод масалаларига ҳам таъсир этади. Ўзбек халқи эътиқодига кўра эркин, ҳеч ким ҳеч кимнинг динига ҳусумат қилмайди, ёт назар билан қарамайди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Призиденти – И.А.Кармиов: “Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз–жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликдир”, деган эдилар.
Биз яшаб турган тупроқда қайси мамлакат вакиллари истиқомат қилмасинлар, албатта уларнинг ўзлари эътиқот қилиб келаётган динларига бемалол, бамайлиҳотир амал қилишлари ёҳуд амал қилмасликлари мумкин, бунинг учун ҳеч бир жавобгарлик йўқ, балки дин эркинлига Респулика қомуси – конститутцияда ҳам муқим белгилаб қўйилган. Ўзбек халқининг кўп йиллик тарихига назар ташласак унинг неча юз йиллар давомида, араблар босқинидан сўнгги йиллар давомида якка худолик - Ислом динига эътиқод қилишларини, Ислом дини ҳам қалб томирларимизга мерос ўтиб, қон – қонимизгача сингиб кетганлигини кўришимиз мумкин. Ўзбекистон давлатининг кўпгина қисми ҳам ушбу динга эътиқод қилишади.
Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади.
Бош қомусимизда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакиллари миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий холатидан қатъий назар Ўзбекистон ҳалқини ташкил қилиши ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шунингдек эътиқод эркинлиги мустаҳкамланган.
Истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз- халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда.
Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Умумий ўрта таълим мактабларимизда етти тилда-ўзбек, қорақалпоқ, рус, қирғиз, туркман, қозоқ ва тожик тилларида билим берилаётгани, шунингдек, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллатларнинг ўнта тилида фаолият олиб бораётгани бунинг ёрқин ифодасидир. Мамлакатимизда истеъқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг ўз она тилида ўқиши учун кенг имкониятлар яратилгани, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва мактабларда барча миллат вакиллари учун тенг шарт-шароитлар яратилгани, кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилиб, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар олиб борилаётгани бу борадаги фаолиятнинг яққол далилидир. Мустақиллик йилларида республикамизда юзлаб масжидлар, черковлар, синагога ва ибодат уйлари қурилди ва қайта таъмирдан чиқарилди. Буларнинг барчаси динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг бир кўринишидир.
Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тарихий илдиз ва мустаҳкам қонуний асосларга эга бўлиб, дунёвий давлат ва дин орасидаги муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган. БМТ томонидан динлараро бағрикенглик ғоясини бутун дунёга тарғиб этиш мақсадида 2011 йилнинг 1-7 февраль кунларини бутун жаҳонда “Динлараро муносабатлар уйғунлиги бутунжаҳон ҳафталиги” деб эълон қилган эди.
Мустақилликка эришилгандан сўнг орадан кўп ўтмай: “Бугун ана шу дин орқали вужудимизга мусаффолик, дилимизга, иншооллоҳ, поклик кириб келмоқда. Ахлоқ-одоб, маърифат яна хонадонимиз файзига, одамлар хислатига айланишида Исломнинг ўрни бениҳоя бўлмоқда. Биз келгусида дин олдидаги тўсиқларни олиб ташлаймиз.
Яхшилик нур келтиради, ёмонлик зулмат дейдилар. Ўзбекистоннинг келажаги яхшилик пойдеворига қурилмоғи шарт. Чунки фақат яхшилик боқий яшайди. Одамларнинг одамларга яхшилиги! Юртдошларнинг юртдошларга яхшилиги! Миллатдошларнинг миллатдошларга яхшилиги! Бу Ўзбекистоннинг шиоригина эмас, даъватига, чақириғига, хислатига айлансин. Яхшилик қилган миллатни ҳурматлаш, яхшилик қилган авлодни эъзозлаш тафаккур оламининг қуёшига айлансин. Менинг орзум ҳам, истагим ҳам, тутар йўлим, асосий қайғу-ташвишим, қувонч-у севинчимнинг боиси ҳам шу”
, деган эдилар Ўзбекистон Республикаси биринчи призиденти – Ислом Каримов.
Муқаддас Ислом динида ҳам қайсидир миллат, элат, дин, ирқларга ҳусумат билан, менсимасдан – беписанд қарамасликка чорланади. Мусулмон ва яҳудий қўшни бўлса ҳам, албатта унинг қўшничилик ҳақларига риоя қилиниши, бетобланса кўришга борилиши, оғирини енгил қилиши керак бўлади, бу ерда эса мусулмон – мусулмонга, яҳудий – яҳудийга ёрдам беради, деган талаб йўқ. Аллоҳ таоло Ўз фазл-у карамига муносиб ажр беради. Қачонки, бир мамлакатда миллат, дин, ирқ ажратмасдан муомала қилинса, ана шу мамлакатда гуллаб – яшнаш бўлади, мана шу мамлакатда тинчлик – фаровонлик бўлади. Бу эса ўз – ўзидан миллатлар ва динлараро муносабатлар мустаҳкамлигидаги – барқарорликка асос бўлади!
Аллоҳ таоло ҳеч биримизни қалби қаттиқ, бепарво – лоқайд, бечора – нотавон қилиб қўймасин ва ҳеч биримизни бошқа қавмларга тобе ёки бошқа қавмлар устидан масхара қилгувчи - қалбида марази – ғарази борлардан қилмасин, амийн Я Роббил Аъламийн!

Кармана тумани “Қосим Шайх” жоме масжиди имом хатиби М.Юнусов


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш