РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

12-11-2018, 07:53 admin Мақолалар 1 167

1. Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

2. Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 573 йил март охири ёки апрель боши)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан (сут эмишдан) чиқарилдилар.

3. Ҳижратдан аввалги 13 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 610 йил февраль)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 40 ёш (шамсий 38 ёш-у тўққиз ойлик) бўлганларида рост тушлар кўришлари, Маккадаги бир тошнинг у Зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бошлади ва бу ҳолат олти ой давом этди.

4. Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи (нубувватнинг 13 йили / мил. 621 йил октябрь)
– Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди;
– беш маҳал намоз фарз қилинди.

5. Ҳижрий 1 йил, 1 рабиъул аввал, душанбага ўтар кечаси (мил. 622 йил 12 сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Ясриб (Мадина) сари ҳижратга чиқдилар.

6. Ҳижрий 1 йил, 8 рабиъул аввал, душанба куни (мил. 622 йил 19 сентябр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ясриб (Мадина) вилоятининг илк қишлоғи Қубога кирдилар.

7. Ҳижрий 1 йил, 8–12 рабиъул аввал (мил. 622 йил 19–23 сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Қубо қишлоғида «Тақво асоси»га масжид қурилди (Қубо номини олган бу масжид Ислом тарихида илк қурилган масжид ҳисобланади).

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 8. Ҳижрий 1 йил, 12 рабиъул аввал, жума куни (мил. 622 йил 23 сентябрь
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо қишлоғи билан Ясриб (Мадина) шаҳри ўртасидаги Бани Солим ибн Авф водийида биринчи жума намозини юз кишилик жамоат билан ўқидилар;
– жума намозидан сўнг Ясриб (Мадинаи мунаввара)га кирдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг бўш уйига жойлашдилар;
– «сўкиш, ҳақорат қилиш» маъноларидаги «Ясриб» номи «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деб, кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи мунаввара» деб, атала бошлади;
– бир неча кун ўтиб Мадинага Савда онамиз, Фотима, Умму Кулсум, Усома ибн Зайд ва Умму Айманлар ҳамда Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳум оиласи билан келишди;
– шундан кейин биринчи бўлиб Масжиди Набавийни қуриш ишлари бошланди.

9. Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 623 йил сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий бошлиқ юз кишилик, икки минг беш юз туядан иборат карвонига қарши йўлга чиқдилар. Разво ноҳиясининг Бувот деган жойигача бордилар ва бирон ёмонликка дуч келмасдан Мадинага қайтиб келдилар (бу Ислом тарихида «Бувот» ғазоти деб аталади);
– Курз ибн Жобир Фиҳрий бошлиқ мушрикларнинг кичик бир гуруҳи Мадина яйловларига босқин уюштириб, мусулмонларнинг чорва молларидан бир қисмини ҳайдаб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш нафар саҳоба билан уларнинг ортидан қувиб чиқдилар ва Бадр ноҳиясининг Сафавон водийигача бордилар. Бироқ Курзнинг гуруҳини топа олмай ортларига қайтдилар (бу Ислом тарихида «Сафавон», «Биринчи Бадр» ва «Кичик Бадр» ғазоти деб аталади).

10. Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (мил. 624 йил 3 сентябрь)
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бань Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).

Манба mehrob.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш