6 июль 2016 йил – диёримизда Рамазон ҳайити куни

15-12-2016, 15:31 Istamjon Khamrayev Ўзбекистон янгиликлари / Вилоят янгиликлари / Рўза 2 497

6 июль 2016 йил – диёримизда Рамазон ҳайити куни
6 июль 2016 йил – диёримизда Рамазон ҳайити куни
6 июль 2016 йил – диёримизда Рамазон ҳайити куни
Якунига етаётган Рамазон ойидаги ибодатларимиз ихлосу эътиқодларимизни янада зиёда қилиб, савобли амалларни кўпайтиришга ўргатди. Энди ушбу поклик ва мурувват кўрсатишни йил давомида сақлаб қолиб, яхшилик қилишда давом этайлик, юртимиздаги саодатли кунларнинг қадрига етиб, шукрона қилайлик.
Мамлакатимизда 2016 йил 6 июль – Рамазон ҳайити куни деб эълон қилинди. Ҳар йили ҳайит кунларини аниқлашда, ислом дини кўрсатмаларига асосланган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши атрофлича ўрганиб чиқиб, кейин қарор қабул қилади. Ушбу тажриба бир неча йилдирки, ўзини оқлаб келмоқда. Бу йил ҳам Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилашда Ислом дини манбалари, янги ой ҳақидаги Астрономия институти кузатувларига таянган ҳолда диний идора Уламолари Кенгаши қарор қабул қилди.
Шунингдек, Рамазон ойининг юртимизда тўлиқ 30 кун давом этиши миллий ва диний қадриятларимизга тўла мосдир. Рамазон ойининг тўлиқ 30 кун бўлиши ҳақида саҳоба Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рамазон ойини олдин тутманглар, янги ойни (Рамазон ҳилолини) кўринглар. Рамазон кунлари саноғини тўлдиринглар!”, деб таъкидлаганлар (Абу Довуд, Насоий).
Улуғ муҳаддислардан Имом Аҳмад, Имом Муслим ва Имом Термизийларнинг етук фиқҳ олими, машҳур саҳоба Ибн Аббосдан келтирган ривоятларига кўра: “Рамазон ойи ўттизга тўлдирилади ва янги Шаввол ойи бошланади”, деб таъкидланган.
Юқоридаги далиллар ва бунга асосланган иш бошиларнинг қарорига амал қилиш вожибдир. Ҳеч қайси бир шариат кўрсатмасида рўзанинг бошланиш куни ёки Рамазон ҳайитининг биринчи кунини аниқлашда муайян бир давлатга тақлид қилинсин, деган кўрсатма йўқ. Лекин, айрим кишиларнинг “бугун фалон юртда ёки фалон қўшни мамлакатда ҳайит экан”, деб рўзасини очишга уринишлари кузатилган. Бундай иш тутишдан динимиз қаттиқ қайтаради.
Демак, ибодат масалаларида эҳтиёт бўлиш керак. Фалон юртда бугун ҳайит экан, деб оғизни очиб юбориш мумкин эмас. Зеро, рамазон рўзасининг бошланиши ҳам, тугаши ҳам уламолар фатвоси асосида эълон қилинади.
Шунингдек, агар бир қанча кишилар фалон юртда бугун рўзанинг ўттизинчи куни, эртага ҳайит, улар биздан бир кун олдин рўза тутишган экан, десалар, эртанги куни оғиз очилмайди, таровиҳ намози ҳам қолдирилмайди.
Мамлакатда янги ой чиқишини аниқлашга масъул идора рўза тутиш ёки рўзани очиш бўйича қарор чиқарса, ўша юрт мусулмонлари бунга итоат қилишлари шарт. Агар уламолар қарорига амал қилинса савобга эришилади, акс ҳолда гуноҳкор бўлинади. Шундай экан барчамиз ҳамжиҳатлик билан уламоларимиз қарорига оғишмай амал қилайлик.
Ҳурматли юртдошлар, Рамазон ҳайити шодлик ва ҳуррамлик айёми, бу кунларга соғ-омон етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб, ўзаро меҳр-оқибатли, ҳусни муомалада бўлайлик, бир-биримизга қучоқ очайлик, юртимиз фаровонлигини тилаб дуои ҳайрлар қилайлик.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш