Баъзида инсон маъсиятларни ҳаёлига келиши билан ҳам синалади. Мана шу шайтон васвасаси ёки нафси ёмонлигидан бўлиши мумкин. Киши қалбига келадиган нарсаларга мукофот ёки жазо оладими?
Аҳли сунна вал-жамоъа уламолари: қалбида қасд қилган нарсадангина ҳисоб китоб қилинади. Агар банда зино ёки ўғирлик ва шунга ўхшаш гуноҳларни қасд қилса, мана шу қасди билан ҳисоб-китоб қилинади. Аллоҳ таоло агар ҳохласа уни азоблайди, агар ҳохласа фазлига кўра кечиради. Бунга далил:
(ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم)
“Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади” (Бақара сураси, 225).
Қалбига келган нарсаларни агар қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб китоб қилинмайди. Аслида, қалбда пайдо бўладиган гуноҳ икки қисмга бўлинади.
Биринчиси: Ўша гуноҳга мойиллиги бор, лекин қалбан ундан нафратланади. Бу кечирилгандир. Масалан, қалбга келадиган васвасалар каби.
(وان تبدوا ما في أنفسكم او تخفووه يحاسبكم به الله)
“Ва агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, яширин қилсангиз ҳам сизларни Аллоҳ ҳисоб китоб қилади” (Бақара сураси, 284).
Мана шу ояти карима нозил бўлганда мусулмонларга қийинчилик туғдирди. Бу оятдан қалбга келадиган барса нарса деб ўйладилар. Ундан кейин қуйидаги оят нозил бўлди.
(ربنا ولا تحملنا ما لا طاقة لنا به)
“Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин” (Бақара сураси, 286).
Ушбу оятда тоқати етмайдиган нарсаларни баён қилиниши улардан ҳисоб китоб қилинмаслигига далолат қилади.
Иккинчи қисми эса қалбда пайдо бўладиган ва унда ўрнашиб қоладиган гуноҳлар. Бунинг ўзи ҳам иккига бўлинади. Биринчиси фақатгина қалбга тегишли бўлган гуноҳлар. Масалан: Аллоҳ таолони бирлигига ширк келтириш, куфр, нифоқ ва бошқа гуноҳлар. Мана шу гуноҳларнинг барчаси билан банда ҳисоб китоб қилинади. Шу сабабдан кофир ёки мунофиққа айнанади.
Иккинчи тури, қалбга эмас балки амалларга тегишли гуноҳлар. Мисол учун зино, ўғирлик, ароқ ичиш, одам ўлдириш каби. Банда мана шу гуноҳларни ҳохлашини сир тутса, ташқарида уни билдирадиган бирор белги бўлмаса, бундан ҳисоб-китоб қилиниши борасида уламолар икки ҳил фикр билдирганлар.
Биринчиси: у билан ҳисоб китоб қилинади. Ибн муборак айтадилар: “Суфёни Саврийдан сўрадим: банда қалбига келган нарса билан ҳисоб китоб қилинадими? Суфёни Саврий: “Агар қасд қилган бўлса қилинади”, дедилар. Мана шу фақиҳларни, муҳаддасларни, мутакаллимларни энг машҳур фикридир. Уларнинг далиллари:

Иккинчиси: ёлғиз ниятни ўзи билан ҳисоб китоб қилинмайди. Мана шу нарса шофеийларни далилларига қарата келтирилгандир. Шофеийларнинг далиллари:

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бирор кишини қалбига яхшилик келадиган бўлса ва уни қасд қилса, савоб ёзилади. Агар гуноҳ келадиган бўлса, қасд қилса ундан ҳисоб китоб қилинади,қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб-китоб қилинмайди. Агарда Аллоҳ таолонинг розилиги учун тарк қилса, унга яхшилик ёзилади.
3-курс талабаси Н. Эркинжонова