Инсонга берилган неъматлар ичида энг улуғи имон неъмати бўлиб, киши имони ва солиҳ амаллари туфайли дунёда фаровон ҳаёт кечиради, охиратда эса жаннат неъматларидан баҳраманд бўлади. Аллоҳ таоло инсон зотини азизу мукаррам қилиб яратиб, шаънини улуғлаб, ер юзидаги барча нарсаларни унинг манфаати учун пайдо қилган. Инсоннинг шаънига, молига, жонига ноҳақ тажовуз қилинишини ҳаром қилган. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Инсон ўзи кутмаган мусибатли ҳолатларга дуч келганда, албатта, бу мусибатдан қутулиш чораларини қидиради. Баъзан имон-эътиқоднинг сустлиги, сабр-тоқатнинг озлиги сабабли шайтон васвасаси ғолиб келиши оқибатида бу ҳолат инсоннинг ўз жонига қасд қилиши билан якун топади.
Инсон ўзига омонат қилиб берилган жонни ўз қўли билан ҳалокатга ташлаши, яъни ўз жонига қасд қилиши нафақат мусибатдан қутулишнинг энг нотўғри йўли, балки унданда каттароқ мусибатга ўзини мубтало қилиш, демакдир. Чунки, ўз жонига қасд қилиш Аллоҳ таолонинг унга ато этган
неъматларига, хоссатан, берилган умр – ҳоли ҳаётга ношукурлик ҳамда Одилу Ҳаким зотнинг белгилаб қўйган тақдирига нисбатан улкан исёндир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисларда ўз жонига қасд қилишнинг аянчли оқибатлари аниқ баён этилади. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Ким бу дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади”. (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтадилар:“Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса қиёмат кунида ўша заҳари қўлида, уни ичган ҳолда жаҳаннам оловида абадий қолади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша темир парчасини қорнига суққан ҳолида жаҳаннам ўтида абадий қолади. Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Ўзини бирор нарсага уриб
ўлдирган кимса, дўзахга ўзини уриб азоблайди. Ўзини ўзи бўғиб ўлдирган кимса, жаҳаннамда ҳам ўзини бўғиб азоблайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Жундуб ибн Суфён розияллоҳу аънҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизлардан олдинги умматдан бўлган бир кишининг баданига тошма тошган эди. Тошма унга озор беравергач камон ўқини қинидан олиб, ярани тирнай бошлади. Ундан чиққан қон тўхтамай оқибатда у киши ўлди.
Шунда Аллоҳ таоло:“Бандам шошиб ўзини ўлдирди. Шунинг учун жаннатни унга ҳаром қилдим”, деди (Имом Бухроий ривояти).
Шунга ўхшаш, авто уловнинг тезлигини ҳаддан ошириб ҳайдаш, ёки тамаки ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишга муккасидан кетиш оқибатида инсон ўз ҳаётига зомин бўлиши ҳам ўз жонига қасд қилган билан баробар. Шундай экан, инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳар қандай ҳолатлардан ўзини сақламоғлиги лозим бўлади.
Аммо руҳий касалликлар туфайли ўз жонига қасд қилганлар бундан мустасно. Зеро, ақл-ҳуши жойида бўлганларгина мукаллаф ҳисобланадилар.
Яъни шариат кўрсатмаларини бажаришга ва тақиқларидан сақланишга буюрилган бўладилар. Афсуски, ҳали жамиятимизда аёллар, ёшлар ичида турли арзимаган сабаблар билан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайтарилиб турибди.
Асосий муаммоларимиздан бири руҳий тушкунликка берилаётган бундай тоифа инсонларга яқинлари томонидан ўз вақтида эътибор берилмаслиги, бепарволик, уни қийнаётган, жавобини топа олмаётган масала ечимини ҳал қилиб берилмаслигидир. Шунинг учун барчамиз бир-биримизга нисбатан масъул эканлигимизни унутмайлик. Ўзаро эътиборли, меҳр-оқибатли бўлайлик.
Аллоҳ таоло юртимизни тинч ва осойишта сақлаб, ҳаётимизни Ўзи рози бўладиган хайрли ва савобли амаллар билан ўтказмоғимизни барчаларимизга муваффақ қилсин!
“Зарафшон” жоме масжиди имом хатиби
Комилжон Шодмонов