Бахт

10-04-2019, 10:56 admin Мақолалар 934

1991 йил 1 сентябрь-ўзбек халқига кулиб боқди. Халқимиз узоқ асрлар давомида интиқ бўлиб кутган орзуси-мустақилликка эришди. Истиқлол туфайли урф-одатларимиз қадриятлармиз қайта тикланди. Натижада, фаровонлик, осойишталик бахтига эришдик. Бугунги кунда ҳар бир ўзбекистонлик ўзини она юртнинг ажралмас бўлаги деб ҳис қилади ва ундан фахрланади, яъни ўзини бахтли деб билади. Лекин бахтни ҳамма ҳар хил тушуннади. Масалан, баъзи кишилар чарақлаб турган қуёшдан ҳам, ёмғир ёғишидан ҳам, дўстлари билан бирга бўлишидан ҳам қувониб ўзини бахтли деб ҳисоблайдилар. Биров арзимаган ютуқ, кичик муваффақиятни ёки иши юришиб кетса, бирор катта ютуққа эга бўлса бахтим бор экан деб севинишади. Кимлардир ўзини яхши одамлар билан учрашганида бахтли деб ҳисоблайди. Бахтли бўлиш орзусида яшаган кишининг қалби пок бўлиши, ўз нафсини тарбиялаши, яхши ишларни бажаришга одат қилиши зарур. Кишилар бошқалар билан бўлган муносабатлари ўз меҳнатларидан муваффақиятга эришганида, ижодий ишлардан мамнун бўлганларида ўзларини бахтли сезадилар.Шунинг учун ҳам халқимиз:”Кишининг бахти-бир бўлаги”, “Бахт-йўлда эмас қўлда”, “Бахт қушини ушламоқ учун-бахт овига чиқмоқ керак”, “Бахтли одамни излама-бахт йўлини изла” каби нақллар мавжуд. Қадимда бир донишманддан “Одамни нима бахтли қилади, бойликми ёки шуҳратми?”-деб сўрабдилар. “Бойлик ҳам шон-шуҳрат ҳам бахтли қила олмайди. Тани-жони соғ гадо ҳар қандай бой одамдан бахтлироқдир” деб жавоб берибди донишманд. Дарҳақиқат соғлигининг мазаси йўқ одам бахтли бўлмайди. Аммо сиҳат-саломат, бақувват бўлиб юриш кўп жиҳатдан одамнинг ўзига боғлиқ. Бахт турлари хилма-хилдир. Ватан бахти, қарилик бахти ва бошқалар.
Аммо шуни айтиш керакки, бахт бир умрга татийдиган бўлиши керак. Бу ўринда ёш йигит-қизларнинг турмуши бир умрга бахтли бўлиши лозим. Бахт-бу инсоннинг орзу-истаклари, мақсадларига етишиб яшашдир. Бахтли бўлиш, ўзи орзу қилган касбни эгаллаш. Озодлик ва эркинлик ҳам бахт. Агар бахт шахсий ҳаётдангина иборат бўлса, бахтлиман дейишим мумкин бўларди. Афсуски, ундай эмас.
Биров бахт йўлида отилидан ҳам тоймайди,
Бошқа бири шу йўлда сотилишдан ҳам тоймайди.
Ҳамма нарса бўла туриб обрўси бўлмаган инсон дунёда энг бахтсиздир. Ҳар кимга шундай бахт ато қилсин. Бахтни совға қилиб бўлмайди. Ёшликни умр баҳорига ўхшатишади. Чиндан ҳам у баҳордай яшнаб, баҳордай шиддат билан кечади. Кун келадию, ёшлик сени мангуга тарк этганлигини, энди ҳеч қачон навқирон имкониятлар такрорланмаслигини сезасан. Кўз қурғур кеч очилади. Қимматли вақтларни беҳуда бой бериш мумкин. “Вақтинг кетти-бахтинг кетти”, “Бахт-кулги бор уйга кирар”, “Бахтли овчига чўлоқ кийик йўлиқар” каби мақоллар бежиз айтилмаган. Ҳар бир киши ўзини бахтли бўлишини орзу қилади. Аммо бахтли бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Бахтли бўлган кишилар ҳаётига назар ташланг. Уларнинг кўпчилиги меҳнат билан ҳурмат қозонган. Ҳаётда оиланинг тинч-тотувлиги, фарзандларнинг камоли ҳам катта бахт. ШУ боис ҳар бир киши учун оила бахтидан улуғ бахт бўлмаса керак. Фаровон турмуш, тинч ва осойишта ҳаёт, ўғил-қизларнинг роҳатини кўриш ҳамманинг орзусидир. Абдулла Қаҳҳор бахт ҳақида шундай ёзади:”Бахтни бировларнинг остонасидан қидиришнинг ўзи бахтсизликнинг боши”. Бахтли бўлишни хоҳласангиз бепарво, илтифотсиз бўлманг, доимо яхшилик қилинг. Шундай экан, ҳар бир инсоннинг бахтли бўлиши учун қўллаб-қувватланиши муҳимдир. У ҳаётни қадрлаши, бахт ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак. Бахтли киши доим қувноқ юради. Унинг ақли ва илми бахт калитидир.


Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш