Ассалому алайкум ҳурматли Устоз!

21-05-2017, 12:32 Istamjon Khamrayev Ислом олами / Савол-жавоб 1 961

Савол: Ассалому алайкум муҳтарам домла. Менинг бир саволим бор эди. Бир қариндошимиз ўзини осиб қўйди. Баъзилар ундай одамга жаноза ўқилмайди, деяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат!
Жавоб: Динимизда гуноҳлар иккига бўлинади. майда ва катта гуноҳлар. Инсон ўзини ўзи қайси усул билан ўлдиришидан қатъий назар жонига қасд қилиши гуноҳи кабира яъни катта гуноҳ ҳисобланади. Инсон ўз жонига қасд қилиш орқали, Аллоҳ унга ёзиб қўйган тақдирдан норозилигини изҳор қилган бўлади. Бу иши эса Аллоҳнинг Муқаддир яъни тақдирларни белгилаб тақсимлаб берувчи деган сифатини инкор қилиш бўлади. Аллоҳнинг сифатларини инкор қилган одам ҳақиқий мўмин бўлмайди. Шунинг учун фуқаҳоларимиз ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза ўқилмайди, деб фатво берганлар. Ҳадисларда инсон ўзини нима билан ўлдирса, эрта дўзахда ўша билан азобланиши таъкидланган. Мисол учун бир ўткир тиғлиасбоб билан ўзини ўлдирса, дўзахда унга ўткир тиғли асбоб берилади. у ўзини ўша тиғли асбоб билан ўлдиради. яна жон берилади. яна шу ишни такрорлайди. бу ниҳоясиз давом этади. Ва у азобни қайта қайта ҳис қилаверади.
Ҳақиқий мўмин Аллоҳ томонидан синов тарзида юборилган ҳар қандай мусибатларга чиройли сабр қилади ва улкан ажрларга эга бўлади. Бесабрлик қилиб ўзини ўзи ўлдириш динимизда қаттиқ қораланган амал!
Валлоҳу Аълам.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш