Халқимиз ғийбатчиликни ниҳоятда ёмон хулқ деб ҳисоблайди ҳисоблайди ва улардан нафратланади. Улар устидан кулади ва бундай ёмон феъл-атворли кишилардан ўзини узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Чунки ғийбатчилик кишига бахтсизлик келтиради. Ғийбатчилар ўзининг қадрини баланд тутиб, ўзганинг қадрини ерга уради. Бундай одамларда ҳасад, кўра олмаслик каби салбий хислатлар мавжуд бўлади. Уларнинг ҳар бир иши ўзига мақул. Ўзини “ақлли”, камчиликлардан ҳоли, доноларнинг доноси деб билади. Ғийбатчи одам ўзига бино қўяди, бошваларни доимо камситади. Халқимизда ғийбатчини худонинг душмани дейишади. Чунки унда алдаш, ғаразгўйлик, ҳасадгўйлик, маккорлик, риёкорлик илдизлари қон-қонига сингиб кетган. Уни суғуриб ташламаса, худонинг, эл-юртнинг ҳам ғаними бўлиб қолаверади. Ғийбатчиларкишилар, халқ орасидаги аҳилликларни, ҳурматни, мухаббатни емирадилар. Бунинг натижасида қанча-қанча оилалар бузилади. Ота ўғлини оқ қилади. Қиз онасидан юз ўгиради. Бир умрлик дўстлар юз кўришмас бўлиб кетадилар. Устоз шогирддан воз кечади. Раҳбар ва ходим ўртасида бир-бирини тушунмаслик бошланади. Ғаразгўй ва ҳасадгўй ғийбатчилар кишиларни бадном қилишда усталик билан йўл тутишади. Иложи борича бошқа кишилар қўли билан иш қилинади. Бунинг натижасида соф ниятли кишининг орзу-умидларини, бутун ҳаётини парчалаб юборадилар. Албатта эшитган гапни тўғри ёки готўғри эканлигини билмай бошқаларга етказиш гуноҳ ҳисобланади. Бундайларни сотқин дейди халқимиз. Шунинг учун ҳам кўпинча ақли расо одамлар турли иғволарга ишонмайдилар. Бошқаларни ҳам шунга чақирадилар. Агар кимдир бировнинг айбини очиб, у ҳақида ғийбат қиладиган бўлса, уни тўхтатиб:”ўзингни бил, ўзгани қўй” дейишади. Албатта бундай хасадгўй, ғийбатчилар орамизда бўлмаслиги лозим. Улар охират сўроғидан қўрқишлари адолат тушунчасини эсларидан чиқармай, қилаётган нопок ишлари ҳақида ўйлашлари лозим.
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова