Куёв болага она насиҳати

18-01-2017, 09:46 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 844

Дунё синов ва имтиҳонлардан иборат. Буни билган ҳар бир мўмин банда ҳаётнинг машаққатлари олдида эсанкирамайди, ўзини йўқотмайди, дунёнинг арзимаган матоҳлари деб оиласи билан талашиб-тортишмайди, ношаръий ишларга қўл урмайди. Чунки дунё матоҳлари, бойлик, мансаб, ҳирсу-ҳавас барча –барчаси ўткинчидир.
Азиз болажоним! Сиз инсон учун муқаддас бўлган оилани қуряпсиз, яхши ният билан чимилдиққа кирдингиз, бу оилангизнинг муқаддас бўсағасини “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб босдингиз.
Сиз ўз оилангизни ардоқланг, авайланг. Ислом динимиз сизга покликни, андишани, ҳалолликни, оилага меҳр-муҳаббатни,тўғри йўлни қалб насиҳатини беради.
Азиз болажоним!
Аллоҳдан қўрқинг, жисмингизнинг барча аъзоларингизни гуноҳ, маъсиятидан сақланг, фаҳш ишларидан йироқ бўлинг.
Аллоҳ эр кишини аёлларимиз устида устунлиги ва ўз вақтида зориқтирмай боқишни буюрган. Сиз булардан доимо огоҳ бўлинг.
Аёлингизни ва ота-онангиз орасида адолат қилинг.
Қайнона-қайнотангизни ҳурмат қилинг ва эътиборли бўлинг, уларга ҳам ўз меҳрингизни кўрсатинг.
Уйдан ишга кетаётганингизда ота-онангизни дуосини олиб, аёлингиз билан яхши муомалада хайрлашиб чиқинг.
Оиладаги ота-онангиз ва аёлингиз ўртасидаги баъзи бир камчиликларни бошқаларга айтманг.
Ишдаги муаммоларни ҳеч қачон уйга олиб келманг.
Ўзга аёлга суқланиб қараманг, унинг ҳам сиз каби ақли расо эри бор.
Мусулмонман деб ўзини билган йигит йўлдан адашаётган кишига тўғри йўл кўрсатади ва ўзининг мусулмон миллатини ҳимоя қилади. Болажоним сиз ҳам доимо ҳимояда бўлинг.
Вақтида уйингизга ишдан келинг, чунки сизни ота-онангиз, суюкли аёлингиз, ва фарзандларингиз интизор бўлиб кутадилар.
Эр кишига хос инсофли, виждонли, диёнатли, меҳр-оқибатли, ширин сўзли зинодан йироқ оила парвар йигит бўлинг.
Аллоҳ берган неъматларига, ризқига қаноат қилинг, шукр қилинг. Аллоҳ шукр қилган инсонларни севади, ардоқлайди, соғ-саломатликни, баракани беради.
Азиз болаларим! Қўша-қарингиз, бахтли бўлингиз, Аллоҳим сизларга оқила фарзандлар ато қилсин. Ҳаёт дафтарингиз оппоқ, чиройли бўлсин ҳеч қачон қора доғлар босмасин.

Навоий Вилояти Бош
имом-хатиби хотин-қизлар
ишлари бўйича ўринбосари
Г.Р.Собироваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш