1. Ассалому алайкум имом домла Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин саволим бор эди.
Савол: Ҳар-бир ишни “бисмиллаҳ” билан бошлашлик суннат деб кўп эшитамиз, аммо гуноҳ иш қилаётган киши шу гуноҳ иш бошида “бисмиллаҳ” айтса нима бўлади? Масалан: Ўғирлик қилаётган одам.
Олдиндан жавоб учун раҳмат!
Жавоб: Ҳанафий уламоларимиздан Шайх Муҳаммад Абу Лайло ўзининг “Кашфул Ҳақоиқ Шарҳу ҳанфи ат-тақоид” китобларининг “Аллоҳнинг гўзал исмлари” деган бобида келтиради:
Маъсият вақтида “бисмиллаҳ” айтган киши муртад бўлмасада,
шунга яқинроқ ҳолатда бўлади дейди. Шунинг учун маъсият вақтида “бисмиллаҳ” айтилмайди.
-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/
2. Ассалому алайкум Устоз! саволим бор эди.
Савол: Икки киши ўзаро келишиб бизнес (савдо) қилмоқчи бўлди. Биринчиси ўз пули билан, иккинчиси ўз меҳнати билан.
Эришилган фойда тенг тақсимланадиган бўлди. Биринчи киши яъний пул берган киши фойда олиш мақсадида пул берган бўлиб у рибо бўлиб қолмайдими?
Жавоб: Бири пул бериб иккинчиси меҳнат қилиш билан билан келишиб ишлаш, шариатимизда (мушорака) яъни шерикчилик дейилади.
фойдани қанчадан бўлиб олишни, иш бошида келишиб олади. бу шерикчилик иккаласи учун ҳам ҳалол. Агар ишларида зарар бўлиб қолса, пул берган пулига меҳнат қилган меҳнатига куяди. Яъни фойдага ҳам зарарга ҳам шерик бўлишади. Бу ерда рибо йўқ.
-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/
3. Ассалому алайкум ҳурматли Устоз! саволим бор эди.
Савол: Бир ота-онанинг фарзанди бор эди. Лекин фарзанд жуда ёшлигидан ота-онасидан етим қолди (5ёшлар атрофида). Келажакда бу бола тарбиясиз, одамларга озор берадиган бўлиб вояга етса. У боланинг ота-онаси қиёмат кунида фарзандиниг ёмон хулқи учун жавоб берадими?
Жавоб: Ота-онанинг фарзанди 5 ёшлар атрофида етим қоладиган бўлса оламдан ўтган ота-она фарзанди учун жавоб бермайди.
Агар ота-она ажрашган ҳолатда фарзандини бетарбия қолдириб болани хулқи бузилган бўлса фарзандиниг ёмон хулқи учун жавоб беради.
-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/
-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/
4. Ассалому алайкум ҳурматли Устоз, саволим бор эди.
Савол: Бир эр кишини аёли оламдан ўтиб, вояга етган ўғли билан ёлғиз қолишди ва худди шундай бир бўйига етган қизи билан бева қолган аёлга уйланди. Кейинчалик эркакнинг ўғли ўгай онасининг аввалги эридан қолган қизи билан турмуш қуриши шаръан мумкинми?
Жавоб: Эркакнинг ўғли ўгай онасининг аввалги эридан қолган қизи билан турмуш қуриши шаръан мумкин.
-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-/-
Ассалому алайкум. Муҳтарам имом домла, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин саволим бор эди.
Савол: Жума намозидан сўнг Аллоҳни зикр қилиб, тасбеҳ айтиб ўтирилмайди.Бу намозхонларни вақтини олмаслик учун бўлса керак, деб ўйлайман.Лекин, сиз ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан раҳмат.
Жавоб: Уламоларимиз Жума намози ҳақидаги оятда “ намоз тугагач,ер юзида ёилинглар ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинглар ” деган Аллоҳнинг амри бор, шунинг учун намоз тугагач, тез тарқалиш тўғри амал ҳисобланади дейишади. Демак, жума намоздан кейин намозхонларнинг ишларига, касбу- корларига, савдоларига тарқалишлари савоблироқ. Валлоҳу аълам.