Ота-онани мукофотлаш

25-12-2018, 12:23 admin Мақолалар 1 397

Ота-онани мукофотлаш
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:Бола ота-онасига ҳар қанча яхшилик қилса ҳам, уларнинг яхшилигини қайтара олмайди. Фақат уни қул ҳолида топса-ю, сотиб олиб, озод қилса, бундан мустасно”, дедилар”. Ота-онанинг фарзанд учун қилган меҳнатларини мукофотлаш, уларнинг ҳаққини адо этиш жуда қийин иш эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз. Фарзанд бу ишда қанча уринса ҳам, ушбу ишни бажариб охирига етказиши қийин.
Уқайлнинг мавлоси Абу Муррадан ривоят қилинади: “Абу Ҳурайрани Марвон ўз ўрнига қўйиб кетар эди. Унинг уйи Зулхулайфада эди. Онаси бир уйда, у бир уйда яшар эди. У уйидан чиқмоқчи бўлса, онасининг эшиги олдига бориб:
Ассалому алайкум, онажон! Ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!”дер эди. Онаси ҳам:
Ва алайка, ўғилгинам! Ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!” дер эди.
Кичиклигимда тарбиялаганингиз учун сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” дер эди. “Катталигимда яхшилик қилганинг учун сенга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” дер эди онаси. Мадинанинг ҳокими бўлган Марвон ибн Ҳакам бирор ёққа кетса, ўзининг ўрнига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни қўйиб кетар эди. Мана шу ҳолатнинг ўзи ҳам Ислом оламида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг тутган ўринлари қанчалар улуғ эканини яққол кўрсатиб туради. Уйидан ҳар чиқишида онасининг остонасига бош уриб, салом бериб, ташаккур айтиб, ижозат сўраб, кўчага чиқар эди. Уйига ҳар кириши онасининг остонасига бош уриб, салом бериб, ташаккур айтиб, ижозат сўраб, кўчадан келганининг хабарини берар эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бу гўзал иши асрлар оша кўплаб мусулмон фарзандларининг одатига айлангани фахримиз боисидир. Бу ишни фақат мусулмон фарзандлар, мадрасаи Муҳаммадиянинг талабалари қилиши мумкин, холос
.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Одоблар хазинаси” китобидан
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш