Қайтар дунё

7-12-2017, 15:10 admin Мақолалар 1 663


Бир куни хизмат тақозоси билан Навоий шахрига борадиган бўлдик. Мени хизматга олиб кетаётган йигит:
-Домла ота-онамиз шахарда яшаяпти. Онамиз бетоблар. Ўқиб дам солиб қўйсангиз, зора шифо етиб, яхши бўлиб, соғайиб кетсалар!
Эрталаб жума тонги бомдод вақтида хонадонларига кириб бордик, ҳол-ахвол сўрашиб, бомдод намозини адо қилиб дастурхон атрофида ўтирдик. Шу вақт кекса отахон гап бошладилар:
-Домла сиз туфайли ўғлим мана 4 йил бўлди, энди келиб турибди. Шу вақтгача ҳеч ҳолимизни сўрамаганди. Бундан 4 йил олдин бир кун ичиб келиб, мени отасини ҳақоратлаб сўкканида ўзимни зўрға босдим, қарғамадим, дуоибад қилмадим, буни укаси ҳам вақтида жонимдан ўтказиб юборганди, қарғагандим, оқ қилиб, дуоибад қилгандим, лекин буни қарғамадим”-деб турсалар ўғиллари зарда билан: “-эй ота! Шу гап ҳозир керакмиди, нима қиласиз ўтган гапларни қўзғаб”-дея столни муштлаб чиқиб кетиб қолди. Ота эса: - домла кўрдингизми, ўғлимиз гап кўтара олмайдиган бўлиб қолган, ўзи катта бўлиб қолганда бу ноқобил бола-я”-деди.
“Фарзандингиздан хафа бўлманг. Фарзандларингиз ҳақига дуо қилинг, Аллоҳдан инсоф-тавфиқ сўранг. Ота-она дуоси ижобат дуолардан. Аллоҳ инсоф берса, кўнгилларига солса, ҳеч гапмас, сизни ота-онасини ҳурмат қиладиган бўлишади”-деб юпатган бўлдигу, сўнгра онахонни ҳолларини сўраб, Аллоҳдан шифо тилаб, ўқиб қўйдик, бу хонадон кексаларига ота-оналарига, фарзандларига яхшилик, мехру-оқибат, ахиллик сўраб дуо қилиб, кўнгилларини хушнуд қилиб, ортимизга қайтдик.
Йўлда келар эканмиз, ҳалиги ўғилларига: Яхши қилмадингиз, фарзанд ота-онага итоатли бўлиши, хизматларида холис бўлиши лозим, ҳузурида бош эгиб туриши, дуоларини олиш учун ҳаракат қилиши керак. Сизни ҳам фарзандларингиз бор, бир кун сиз ҳам отангиздек кексайганингизда фарзандларингиз ҳам шундай ноқобиллик қилсалар, қандай ахволга тушасиз, ахир бу дунёни қайтар дунё дейдилар. Ҳеч бир иш жавобсиз қолмайди”-деб насиҳат этган бўлдик.
Шунда ҳалиги киши шундай деди: “Ўшанда ёш бола эдим. Бобом ва бувимни тарбияларни олдим. Отам фарзандларига кўп зулм қиларди. Ҳатто кекса бобомга ичиб келган чоғларида: Сан ўлмадинг мен қутулмадим”-дея дағдаға қилардилар. Ўсмирлик ёшимда онамиз бетоб бўлганларида буйракларини Тошкентга олиб бориб операция қилиш учун отамиз бир куни кечқурун поездга чиқишга тайёрланиб туришганда, бобомиз ҳожатхонага борар йўлда тўсатдан йиқилиб оғиз – бурунларидан қон кетиб қолди. Шу ҳолатда олиб келиб, қонни тўхтатиб, ўринларига ётқиздик, бироз ўзларига келганларида, отамиз;
- “Болам, бобонгни ўзинг шифохонага оборақол” – деб онамизни олиб Тошкентга кетиб қолдилар, бобомиз аранг бошларини кўтариб:
- Хотинчасини мендан афзал кўрди-я”-дедилар-да оғир хўрсиниб қўйдилар.
Бобомиз шу ҳолатда дунёдан ўтиб кетдилар, лекин бу воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди.
Ота-онанг жаннатинг ё дўзахингдир. Кимки ота-она розилигини топса, унга жаннат вожиб, ким ота –она кўнглини ранжитган бўлса унга дўзахдан бошқа насиба йўқ. Ҳадисда келади.:
“Аллоҳни розилиги ота-она розилигида, Аллоҳни ғазаби ота-она ғазабидадир”.
Бу қайтар дунёда биз учун ғанимат ота-оналар хизмати, розилиги, дуолари йўлида холис бўлмоқликларимизни Аллоҳ барчаларимизга насиб айласин!

“Қизибиби” жомеъ
масжиди имом хатиби: Ҳ. Жаҳонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш