Абул Ҳаким ат Термизий дейдиларким, исмлар нарсанинг сифатларига далолат қилади. Масалан, ўзимиздаги мисоллар билан айтадиган бўлсак: самолёт-тайёра, той дегани арабчада қуш дегани, яъни тайёра қуш каби учадиган мослама ёки кир ювадиган машина, яъни кийимларимизни тозалаб берадиган қурилма дегани. Ҳаким ат Термизийнинг сўзларига қайтсак, “исмлар нарсанинг сифатларига далолат қилади” демак, нима нарсага қандай ном қўйилган бўлса, у ўша сифатга далолат қилиши керак. Хўш, биз уммати Муҳаммадни Аллоҳ таоло нима деб номлади ва бизлар қандай хусусиятга эга бўлишимиз зарур.
“(Аллоҳнинг) ўзи сизларни илгари(ги муқаддас китобларда) атагандек, мана шу Қуръонда ҳам "мусулмонлар" деб атади”.
Бизларни Парқардигоримиз “мусулмонлар”, деб номлабди. Демак, Аллоҳ таоло бу умматни ҳаётларида бир-бирларига салом беришларини хоҳлабди. Шунинг учун ҳам уларни “мусулмонлар”, деб номлабди. Бизларни Аллоҳ таоло “мусулмонлар”, деб номлабдими, шу номга мувофиқ бўлишимиз лозим. Бир-бирларимизга салом улашишимиз зарур.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Менинг умматимга бошқаларга берилмаган 3 фазилат берилди: Жаннат аҳлининг саломлашиши бўлган “Ассалом” лафзи билан сўрашиш, намозда фаришталар каби саф бўлиб туриш ҳамда дуодан кейин “омин” сўзи, у фақатгнина Мусо ва Ҳорунгагина берилган эди."
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:”Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритилди. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар. Унинг ундаги сўрашишлари “Салом”дир”.
Камчилик кўпчиликка салом берсин-чунки бу ҳақида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Қачон бирингиз бир мажлисга етиб борса, салом берсин. Қачон ўрнидан турмоқчи бўлса ҳам салом берсин” ва яна келтириладики: “Ўтиб бораётган жамоадан бирлари салом берса кифоя қилади. Ўтирганлардан бири алик олса, кифоя қилади”. “Салом берсангиз эштттириб беринг, зеро у Аллоҳ ҳузуридаги муборак таҳиётдир”
Яна бир ҳадисда Анас розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам бирор гапни айтсалар,эшитувчи уни англагунича 3 марта қайтарардилар. Агар бирор жамоага бориб салом берсалар, 3 арта салом берардилар”
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам агар ишора билан салом бермоқчи бўлсалар, салом лафзи билан ишора бирга айтардилар”.
“Икки мусулмон учрашганда қўл олиб сўрашсалар, албатта, уларни бир-бирларини ажрашишларидан олдин гуноҳларини мағфират қилинади”.
Навоий вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова