Ҳаё иймондандир

30-01-2017, 09:43 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 840

Аллоҳ таоло ер юзида инсонни яратиб, ер юзидаги бошқа махлуқлардан бир неча хислатлар билан уни ажратиб қўйди. Мушоҳада қилиши, фаросати ва ҳаёси билан инсон бошқа мавжудотлардан фарқ қилиб туради. Балки шу чиройли хислатлари билан ҳам устун туради. Бу хислатларни бизларга Парвардигорнинг элчилари, яъни пайғамбарлари кўрсатиб келишган:
“Тўртта нарса пайғамбарларнинг суннатларидандир: атр суртиш, мисвок қилиш, никоҳланиш ва ҳаё”.
Ҳаё - бу киши маломат ва хўрланишдан қўрқиб нафсининг баъзи бир ҳоҳишларидан тийилишидур. Ўзимизни тил билан айтганда, ҳаё бу уялиш дегани. Ҳаё 3 хил бўлади:
1. Худодан ҳаё қилади.
2. Атрофидагилардан ҳаё қилади.
3. Ўзидан ўзи ҳаё қилади.
Аллоҳдан ҳаё қилишлик – бу Аллоҳ таоло буюрган амрларига бўйинсуниш ва Аллоҳ қайтарган қайтариқлардан қайтишликдир. Атрофидагилардан қилинадиган ҳаё – бу одамларнинг маломатидан қўрқиб, айрим жоиз бўлмаган ишлардан тийилиш. Масалан: кийиниш, ўзини тутиш, гаплашиш ва ҳаказо...
Ўзи ўзидан ҳаё қилиш – бу сизнинг олдингизда ҳеч ким бўлмаганида ножоиз ишлардан, нафси ҳавойингиз бир қабиҳ ишни хоҳлаб турибди, ўшанда ўзидан уялиб шу ишдан тийилса, ҳаё қилган бўлади. Ҳаё турлариннг энг афзали ҳам мана шу. Масалан: қўлингизда пулт турибди, экранда беҳаё бўлган бр нарсани кўрсатди. Олдингизда ҳеч ким йўқ, пултни босиб бошқасига олишингиз ёки бир гуноҳ иш турибди, ёлғиз ўзингиз, бирор марта шу ишни қилмагансиз, уялиб олдин қилмаганман, деб қилмаслигингиз ҳаёнинг энг юқори чўққисидир. Энди ҳеч ким йўқ ҳолингизда бир ишни қилсангиз ва одамлар уни билиб қолганида сиз уялиб қоладиган бўлсангиз, ўша ишни қилмаслик бу ҳаёдандир. Агар одамлар олдида ўша иш сиздан содир бўлиб қолганида уялиб қоладиган бўлсангиз ва аммо ўша ишни ёлғизлигингизда бажарадиган бўлсангиз, демак, сиз ўзингизни ҳурмат қилмас экансиз.
“Албатта, Парвардигорингиз ҳаёли ва карамли Зотдир. Аллоҳ таоло бандасининг дуо учун кўтарган қўлини қуруқ қайтаришликдан ҳаё қилади”.
عَن أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم- قَالَ«الإِيمَانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ شُعْبَةً وَالْحَيَاءُشُعْبَةٌ مِنَ الإِيمَانِ».
“Иймоннинг етмиш нечта бўлаги бор. Ҳаё эса, иймоннинг бир бўлагидир”.
Киши ҳаёсини йўқотган сари тубанлашиб боради. Ҳаё жуда нозик туйғу, у асралмаса, аста-секин йўқолиши муқаррар. Ҳаё кетди дегани, инсоннинг муҳим бир устуни кетди, деганидир. Энди ундан инсонийлик кутиб бўлмайди. Ҳаёни муҳофаза қилиш инсонни муҳофаза қилишдир. Ҳаёни муҳофаза қилиш жамиятни муҳофаза қилишдир. Ҳаёсизлик авж олган ерда, бузуқлик ва жиноятлар кўпаяди, бало ва мусибатлар ёғилади ва жамият бир куни пароканда бўлади. Ҳаёси кўтарилган инсон шаҳвоний ҳирснинг асирига айланади. Ҳаёсизлик авж олган оилада болалар етим қолади, натижада улар маъюс, она меҳрига, ота шафқатига зор бўлиб ўсади. Ҳаё кўтарилса, оналар ҳимоячисиз, кўзлари ёшга ғарқ бўлиб қолади. Қалблар эса алам ва изтироб чекади. Ҳаёсизликни маданият деб билаётган ғофилларга киши: “Сиз одамларни катта жиноятларга бошлаётганингизни, қандай оғир мусибатга йўл очаётганингизни биласизми?” деб ҳайқиргингиз келади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаё билан ҳаёсизликни солиштириб, шундай марҳамат қиладилар:
Ҳаё кишининг ички ва ташқи қиёфасида акс этади. Кийиниш одоби, ўзини тутиш, ҳатто нозик вазиятда юзининг қизариши ҳам ички ҳаёдан далолат қилади. Либос – миллатнинг маданият белгиси, маънавият тимсоли, миллий қадриятнинг бир кўриниши.
عن ابن عمر أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " الْحَيَاءُ وَالْإِيمَانُ قُرِنَا جَمِيعًا فَإِذَا رُفِعَ أَحَدُهُمَا رُفِعَ الْآخَرُ ".
“Ҳаё ва иймон бир жуфт шохга ўхшайди. Вақтики биттаси кўтарилса, иккинчиси ҳам кўтарилади”.
Машҳур олим Ҳусайн Воиз Кошифий:
“Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса, ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. Кишилар бир-бирларига бефарқ қарайдиган бўлиб қолишади” деганлар.

Ж. Мубинов
“Янги турмуш” жоме масжиди имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш