Зафардан кейин туғёнга кетишдан эҳтиёт бўлинг!

17-01-2019, 11:18 admin Мақолалар 892

Бу оғирликлар кетиб ўрнида енгилликлар яъни, неъматлар кўрина бошласа, биз бу неъматларга маст бўлмаслигимиз ва ундаги фаоллик бизни ҳаддан ошиш даражасига бошламаслиги лозим. Яъни биз, душманларнинг адоватларига мубтало бўлсак - бу оғирликнинг бир туридир - Мустафо соллаллоху алайҳи ва саллам илтижо қилганлари каби Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қилишимиз керак. Сабр қилган ҳолда ишларимизни Аллоҳ азза ва жаллага топшириб ҳокисорлик билан Унинг ўзига дуо қилишимиз лозим.
Агар ушбу ҳолат кетиб Аллоҳ таоло бизларга зафар берса - Аллоҳ таолодан яқин кунларда берадиган ўзининг зафари билан бизларни икром қилишини сўраймиз - бу ҳолатда биз ушбу зафарни қўлдан бой бериб, зафар қувончини Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган нарсалар билан ифода қилиб беришимиз керакми? Йўқ, асло бундай қилмаслигимиз керак. Модомики биз ушбу саҳоватли пайғамбар йўлида юрар эканмиз икки ҳолатда ҳам у кишининг услубларини қўллашимиз лозим. Нима учун биз шундай бўла олмаймиз? Нима учун биз ҳам у кишидек дуо қилмаймиз?
Ҳозир биз синовлар босқичидан ўтаябмиз. Ўзларингиз билганингиздек биз балолардан иборат турли синовларга учрадик. Бу душман бизларни ҳар тамондан қуршаб олди. Бундай ҳолатда Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима қилган эдилар? У кишининг одатлари Аллоҳга илтижо қилиш бўлган эди. У одат бандалик бурчини адо этишдан иборат бўлган ҳудожўйлик, илтижо ва тавба тазарруъ эди. Ҳўб шундай экан нима учун биз ҳам ушбу услубни қўлламаймиз.
Одамлар орасида Расулуллоҳ дуо қилганларидек илтижо этадиган кишилар бор, лекин бу кифоя қилмайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ўзлари ҳам, саҳобалардан иборат хос шахслар ҳам ва барчалари умумий ҳолда ҳам бир услубни қўллаганлар. Улар синовлар вақтида ўзларининг бандаликларини нима билан ифода қилдилар? Улар Аллоҳ таолога дуо ва илтижони кўпайтириш ҳамда Аллоҳнинг синовларига сабр қилиш йўлини тутдилар.
Бизлар ҳам, у ҳар қандай соха вакили (бўлишидан қатъий назар), юқори лавозимдагилардан бошлаб энг қуйи табақадаги барча кишиларнинг одатлари Аллоҳга илтижо қилишдан иборат бандалик бўлиши лозим. Бундай мусибатлар тушган вақтда Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек биз ҳам дуо ва илтижо билан Аллоҳ таолога юзланишимиз лозим. Қани у? Қани Расулуллоҳга эргашиш? Эртага - биз яхшиликка йўйиб, яхши гумон қиламиз - Аллоҳ бизни очиқ-ойдин ғалаба билан икром қилади? Ана шу ғалабага етиб келганимизда бизларнинг ҳолимиз нима бўлади?

Имом Бутийнинг «Фиқҳус-сийра» номли туркум дарслигидан ёзиб олинган 48-видео суҳбатининг эркин таржимаси.
Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш