Барокатларга тўла ой

18-05-2018, 07:56 admin Мақолалар 1 362

Рамазон ойи саодат асридан буён мўмин мусулмонлар томонидан алоҳида эътибор ва ҳурмат билан кутиб олинадиган ойдир.
Бизни мусулмонлардан килиб яратиб, калбимизга рўза меҳрини солиб, бизларни доруломон кунларда тинч осойишта мамлакатимизда Рамазоннинг шукуҳи билан қалбларимизни хурсанд қилиб қуйган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин. Рамазон рўзаси мусулмонларга фарз қилинган амал бўлиб, Қуръон оятлари билан собитдир. Рамазон рўзаси қибла Маккага ўзгарган йили, яъни ҳижрий 2-йили, шаъбон ойининг 18- куни фарз бўлган. Расулуллоҳ(соллаллоху алайхи васаллам) 9 йил фарз рўзани тутганлар. Қуръони карим ҳам ушбу муборак Рамазон ойида нозил бўлган. Бу эса Рамазон ойини шарафини янада зиёда қилган. Рўза инсонни соғлигига шифо бўлса, Қуръони карим инсоннинг руҳиятига шифо бўлади. Тинч ва файзли мамлакатимизнинг минглаб масжидларида, ҳар йили Рамазон ойида Хатми Қуръонларни бўлаётганлиги бежиз эмаски, юртимизга мана шу Хатми Қуръонлар орқали Аллоҳ таоло баракаларни ёғдирмоқда.
Мусулмон кишининг йил давомида адо этиб юрган ибодати ,садақа ва хайирли ишлари, яхши амаллари, бандалик билан содир этган гуноҳларини кетгазиб туради. Агарда булардан ҳам ортиб қолган гуноҳлари бўлса, у гуноҳлар Рамазон рўзасини тутиши билан кетгазилади. Албатта инсон гуноҳлардан холи эмас. Гуноҳ ишлар мусулмон киши учун баданга етган заҳар кабидир, агар инсон эҳтиёт бўлмаса бу заҳар инсонни ўлдириши мумкин, гуноҳ ишлар эса инсоннинг қалбидаги иймонини заифлашишига олиб келади.
Рамазон ойи келганда Росулуллоҳ (соллаллоху алайхи васаллам) нинг саховатлари янада ошиб кетарди. Биз хам шундай улуғ зотнинг умматлари эканмиз, у зотдан ўрнак олиб рамазон ойида оиламизга, қариндош уруғларимизга, маҳалламиздаги бева бечораларга, кам таъминланган қарияларга қўлимиздан келганича моддий ёрдам беришимиз, беморларни ҳолидан хабар олиб, уларни бориб кўришимиз лозим. Шунинг учун келадиган бу муборак ой, гуноҳларимиздан покланишлигимиз учун ғаниматдир. Бу ойдан унумли фойдаланайлик.
“Тангри берди ” жоме масжиди имом хатиби: Номозов Иномжон
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш