Қизларга нафақа қилишнинг фазли

5-06-2018, 05:55 admin Мақолалар 1 412

Одатда, одамларда: “Қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-эндин эрга тегиб кетиб қолади, ундан нима фойда бўлиши мумкин?” деган салбий фикр бўлади. Ўғил бола эса, доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга оро киради”, каби тушунчалар бор.

Бу нотўғри фикр. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт қизларига қилган муомалалари ила барчага намуна кўрсатганлар.
Ушбу келадиган ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар олдинга сурилган.
Зуҳрийдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимнинг икки қизи бўлса ва у иккисининг машақатларига ва нафақасига сабр қилса, икковига қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади”,[/b] - дедилар”.

Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир, шу қиз эртами, индинми бировнинг уйига кетиши борлигини, келин бўлиши борлигини уйлаб, юраги увушиб ҳам туради. Айниқса, кўб қизли бўлганида бу ҳолат аниқ билинади. Ана шуларни билиб туриб ва сабр этиб қизларини яхши тарбия қилган одам ўзи учун охиратниинг катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.
Айни пайтда, қизни нафақа билан таъминлаш ҳам лозим экан. Бу иш учун ҳам сабр-бардош керак бўлади.
Шунинг учун ҳам, ҳадисда айтилишича, икки қизнинг тарбиясидаги машақатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилган ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб амаллардан бири ҳисобланар экан.


[b] Қизилтепа туман ҳамда Боязид Бастомий
жоме масжид имом хатиби Завқиддин Орипов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш