ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ

29-11-2018, 10:23 admin Мақолалар 1 521

Ҳозирги кунда авж олган хунук амаллардан яна бири бу – Ўз жонига қасд қилиш бўлиб, бу ҳолат асосан ўсмир ёшлар орасида, турли сабаблар билан катта қарзга ботиб қолган инсонлар орасида учрайди.
Ҳадиси шарифларда ҳам суиқасд қилиш оғир гуноҳ амаллардан эканлига очиқ билдирилган.
Жундаб ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жароҳатланди. Бесабрлик қилиб пичоқ олди-да, қўл(томири)ни кесиб ташлади ва кўп ўтмай, қон йўқотиб вафот этди. Аллоҳ: «Бандам жонига қасд этди, унга жаннатни ҳаром қилдим», деди» (Муттафақун алайҳ). Аллоҳ таоло инсонни ўлимга олиб борувчи турли хил воситалардан сақланишга ундайди. Чунки У бандаларига ўта меҳрибон Зотдир. Бу ҳадисдан кўринадики, ҳар қандай тан жароҳати ва руҳга азоб берувчи қйинчилик ҳамда машаққатларга сабр – бардошли бўлиш, машаққатлар қанчалик оғир бўлмасин Аллоҳ берган омонат жонга қасд қилмаслик ҳақида айтилиб, уни оқибатидан огоҳ этилмоқда. Биламизки, жонга қасд қилишнинг турли хил усул ва йўллари бор. Инсон ўзини қайси таҳлидда ўлдирса, қиёматда ҳам ҳудди шундай азобга дучор бўлиши ушбу ҳадисда ворид бўлган. Собит ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш билан баробардир. Ким бир мўминни кофирликда айбласа, уни ўлдиргандек бўлибди. Кимки ўзини бирон нарса билан ўлдирса, қиёмат кунида ўша нарса ила азобланади» (Бухорий ва Муслим ривояти). Яна бир саҳиҳ ҳадисда келтирилишича, инсон дунёда ўзига қайси турда зиён бериб, ўз жонига қасд қилса бунинг жавоби ўлароқ, абадул –абад жаҳаннамда ўша азоб билан азобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки тоғдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилса, у жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жонига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини темир билан ўлдирса, у қўлида темирини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад у билан ўзини уради»(Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).
Аллоҳ таоло Одам фарзандларини мукаррам қилиб яратган бўлиб, Қуръони каримда бу ҳақда бундай дейилади:
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آَدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ
وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا (سورة الإسراء/70).
яъни: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят). Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ яратган барча жонзотлар орасида инсон азиз ва мукаррамдир. Барча жонзотлар инсон учун хизмат қилади, барча ноз-у неъматлар унинг учундир. Ва яна Аллоҳ таоло баъзи нопок, еса касалликка чалиниши мумкин бўлган, ва яна баъзи амалларни қилганида ҳам турли касалликка чалиниши бўлган нарсаларни номларини санаб, уларни бандалари учун ҳаром санади, бу ҳам йуқоридаги оятга тўлақонли мисол бўла олади.
(ЖСТ) Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра дунёда ҳар 40 дақиқада бир марта суиқасд содир этилади. Бир йилда эса қурбонлар сони миллион нафардан ошади. Ўз жонига қасд қилишнинг сабаблари ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди;
Сабаблар:
- динсизлик;
- маърифатсизлик;
- тўқчилик;
- йўқчилик;
- шаҳвоний, нафсоний севги;
- ўз жонига қасд қилишни муаммонинг ечими сифатида кўриш;
- ўлимнинг ҳақиқати, қабр азоби, охират, қайта тирилиш, қиёмат ва дўзахдаги азоб-уқубатлардан бехабарлик;
- руҳий хасталик.
Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло айтади:
وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
(سورة الأنعام/151).
яъни: “Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл қилмангиз! Ақл юритишингиз учун (Аллоҳнинг) ҳукм қилгани шу(лар)дир” (Анъом сураси, 151-оят).
Аллоҳ ноҳақ қатл қилинишини қатъий маън этган жонлардан бири инсон жонидир. Ўз жонига қасд қилиш инсон учун қанчалик арзигулик бўлмасин бу Аллоҳ таолонинг мезонига тўғри келмайди.
Конимех туман “Мих ота” масжиди имом хатиби Т.Абдураҳмонов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш