Аллоҳ таоло томонидан омонат берилган жонни арзимаган сабаблар билан зое қилмоқ - улкан гуноҳ ҳисобланади. Бу дунёда Аллоҳ таоло синовларидан муваффақиятли ўтган кишига икки дунё саодатини ваъда қилган. Демак, ҳаётимиз имтиҳон синовларидан, меҳнат машаққатларидан холи эмас. Кимдир камбағалликдан азият чекса, кимдир фарзандсизликдан ...
Қуръони каримда бундай дейилади: “Сизларни бироз хавф –хатар, очлик (азоби) билан, мол –у жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз”, (Бақара сураси,155-оят).
Шундай экан, инсон доимо бошига тушадиган синовларга тайёр бўлмоғи, уларни сабр ва шукр ила енгмоғи лозим. Зеро, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан бирга бўлур ҳамда уларга улкан ажру-савоблар берур. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида жон эгасининг ўз жонига қасд қилишдан қатъий қайтарилган. Аксинча, Аллоҳ таоло омонат қилиб берилган ҳаёт неъматини, умримиз йилларини чиройли солиҳ амаллар ва савобли ишлар билан ўтказишга, Аллоҳ таолонинг раҳматидан доимо умид билан яшашга интилиш ҳақиқий иймонли инсоннинг фазилати ҳисобланади. Ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳ эканлиги, унга тайинланган жазодан ҳам маълумдир. “Саҳиҳул-Бухорий” ва “Саҳиҳул-Муслим” китобларида келтирилган ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “ Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, қиёмат кунида ўша заҳари қўлида, уни ичган ҳолда жаҳаннам оловида абадий қолади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша темир парчасини қорнига суққан ҳолида жаҳаннам ўтида қолади. Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади”.
Демак, ким ўз жонига қай тарзда қасд қилган бўлса, қиёматда ҳам шундай азобга гирифтор этилар экан.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси қудсийда шундай дейилган: “Аллоҳ таоло айтадики: “Бандам ўзини ўзи ўлдириб, (менинг унга берган умр неъматимга шукр қилмай) шошилди, шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.
Ўз жонига қасд қилиш фақат иродасизлик оқибати эмас, иймони заифлик нишонаси ҳамдир. Қуръони каримда: “Ўзингизни ўз қўлингиз билан ҳалокатга ташламанг”, (Бақара сураси,195-оят) деган огоҳлантириш бежиз келтирилмаган. Чунки ўзини ҳалок қилиш яратганга исён, ношукрликдир. Ўлчов билан берилган умр яратганнинг омонатидир. Шундай экан, Парвардигоримиз томонидан ато қилинган умрни ғаримат билиб, ҳар бир етган азият-мусибатга яраша гуноҳларимиз кечирилиши, сабр-бардошимиз эвазига ажру савоблар ато этилишини унутмайлик. Аввало ўзимиз, қолаверса ён атрофимиздаги инсонларга нисбатан ҳам ҳар биримизнинг зиммамизда масъулиятлар борки, ўзимиз англаган ҳақиқат ва яхшиликларни яқинларимизга ҳам етказиш, гуноҳлардан тийилиб, эзгу ишларда бўлиб умргузаронлик қилишларини эслатиб туришимиз лозим. Ўзаро эътиборли, меҳр-оқибатли бўлайлик.
Хатирчи туман “Аллоҳдўст” жоме масжиди имом хатиби Тоҳир Рўзиқулов.