Шайх Али Жума:"Хорижийлар"нинг сифатлари. 3-сифат

14-09-2017, 18:56 admin Ислом олами 2 204

Шайх Али Жума:"Хорижийлар"нинг сифатлари. 3-сифат
Улар куфр аҳли борасида нозил бўлган оятларни мусулмонларга ҳам тиркашади. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Хорижийлардан бир киши унинг хузурига келди-да: “Ҳамд осмонлар ва ерни яратган, зулматлар ва нурни пайдо этган Аллоҳга(хос)дир. Сўнгра кофир бўлганлар (соҳта маъмудларини) Парвардигорларига тенглаштирмоқдалар”, деган оятни ўқиб, “Шундай эмасми?” деди. Али розияллоҳу анҳу “Ҳа, шундай”, дейишлари билан у қайтиб кета бошлади. Сўнгра Али розияллоҳу анҳу “ортинга қайт!”, дедилар. У ортига қайтди ва унга: “У аҳли китоблар ҳақида нозил қилинган”, дедилар(Абу Хотим). Ҳозирги кундаги адашган оқимлар мусулмон умматига қарши далил келтиришда оят ва ҳадисдан янглиш ҳужжат келтиришади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу уларнинг сифатлари борасида “Кофирлар борасида нозил бўлган оятларни мўминларга қарши ҳужжат сифатида келтиришади”, деганлар(Имом Бухорий ривояти). Имом Заҳҳок ҳам улар борасида бундай деган: “Улар оятларнинг илмини билишмай, у билан қон тўкишди, молларни талон тарож қилишди ва биз ҳақимизда “адашганлар” деб гувоҳлик беришди”.
давоми бор....
Али Жумъа. Ал Азҳар университети доктори, собиқ Миср муфтийси
"Дунё уламолари мурожаати" китобидан
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш