МАРҲУМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТМАСА ҚАБРДА АЗОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Яқинда бобом вафот этди. Биз томонда жанозанинг эртаси куни марҳумнинг кийимларини ювиб, яқинларига тарқатишади. Биз ҳам бобомнинг кийимларини ювдик, лекин тарқатмай, тахлаб, олиб қўйгандик. Отинойи «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади», деб айтди. Шу гап тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳум ўзи дунёда қилиб ўтган ишлари бўйича азоб ёки роҳат олади. Сиз айтган ишлар туфайли азобга тортилмайди. «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади» деган гап нотўғри. Бу гап бирорта шаръий манбада келган эмас. Бундан ташқари марҳумга тегишли барча нарса, жумладан кийимлари тарқатилмайди, балки меросхўрларга тақсимлаб берилади. Чунки бундай нарсалар меросхўрларнинг ҳақи ҳисобланади. Уларнинг рухсатисиз бошқаларга бериб юбориш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.