УНУТИЛГАН СУННАТ

2-04-2019, 07:52 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 114

САВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳадисни эшитиб қолдим. Унда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёққанда енгларини шимариб олар эканлар. Шу ҳадис саҳиҳми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ, уни имом Муслим саҳиҳларида ривоя қилганлар.

عن أنس قال قال أنس أصابنا ونحن مع رسول الله صلى الله عليه وسلم مطر قال فحسر رسول الله صلى الله عليه وسلم ثوبه حتى أصابه من المطر فقلنا يا رسول الله لم صنعت هذا قال لأنه حديث عهد بربه تعالى

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эканлигимизда ёмғир ёғди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини шимардилар ёмғир баданларига тегди. “Нега бундай қилдингиз ё Расулаллоҳ” деганимизда. “Бу Роббиси тарафидан янги яратилди” дедилар. Бир бор ёмғир ёққанида уйларидан чиқиб ёмғир тегсин деб бош кийимларини ечдилар ва теккан ёмғирни “Бу Роббиси тарафидан янги яратилди” деб бошларига ишқаладилар. Ёмғир суви муборак сув ҳисобланади. Аллоҳтаоло “Анфол” сурасида:

إِذْ يُغَشِّيكُمُ النُّعَاسَ أَمَنَةً مِّنْهُ وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُم مِّن السَّمَاء مَاء لِّيُطَهِّرَكُم بِهِ وَيُذْهِبَ عَنكُمْ رِجْزَ الشَّيْطَانِ وَلِيَرْبِطَ عَلَى قُلُوبِكُمْ وَيُثَبِّتَ بِهِ الأَقْدَامَ۝

11. Ўшанда У сизни Ўзидан омонлик қилиб, мудроқ ила ўраган эди ва сизни поклаш, сиздан шайтоннинг васвасасини кетказиш ҳамда қалбларингизни боғлаш ва қадамларингизни собит қилиш учун устингизга осмондан сув туширган эди – деб марҳамат қилган.

Ёмғир суви шайтоннинг васвасасини ҳам даф қилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш