Етимларимнинг ҳаққими?
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим вафот этганлар, шундан кейин унинг оила аъзолари ўзгариб қолишди, мени ва фарзандларимни малол ола бошлашди, аввалига иккинчисини ҳам қиз туғди, деб маломат қилдилар, эрим вафот этганида қорнимдаги хомилам тўққиз ойлик эди, кейин ҳар бир ишимдан айб қидиришарди, мен болам ҳали гўдак бўлганлиги учун ишламасдим. Аммо қайнонам: «Сизларни нега мен боқишим керак?» дерди, ҳеч нарсада менга ёрдамлашмас, ҳатто болаларимга ҳам қарамасди, ғалвасини кўтармасди. Майли, унга ҳам осонмас, фарзандини йўқотди, деб ўзимга таскин берардим, аммо менга ҳам осон эмасди, иккита гўдак фарзандларим билан бева бўлиб қолиш мен учун ҳам оғир эди. Мен бировларга очилиб гапирмай қўйдим, лекин шундан ҳам жанжал чиқаришди, «очилмадингиз», «кулмайсиз» деб. Қандай кулишим мумкин, ахир кўнглим йиғлаб турса... Хуллас, арзимаган баҳоналар билан жанжал қилишарди, энг ёмони, қайнонам ёмон бўлиб кетади деб, ўтиргани тўшак ҳам бермай қўйди. Уйимдан сепимдаги тўшакларни опчиқиб солсам, «Меҳмон келса соламиз, опкириб қўйинг», дерди. Хуллас, ерда ўтирадиган кунларим бошланди, ўшанда фарзандларимнинг бири икки ярим, иккинчиси бир ёш эди. Бу ўртада қайнонам икки маротаба «Уйимдан кетинглар», деган, турмуш ўртоғим ёлғиз ўғил бўлишларига қарамай, бизни уйдан кетказишга ҳаракат қилиб қолишди. Қайнопаларим уйни ўз номига ўтказиб олишди, мени ва қизларимни сиғдиришмади, иложсиз ота-онамнинг уйларига бордик, дадам «Биз ўзимиз боқамиз сизларни, болам, шу сенинг ҳам уйинг», деб бизни ўз қарамоғига олдилар. Бу орада Аллоҳимнинг кўмаги билан ўзимни тикладим. Сўраганим фақат сабр бўлди, институтга кирдим, ателье очдим, катта қизим мактабга кирди, лекин қайнона-қайнотамдан тинмай хабар олиб турдим. Болаларимни олиб бориб, кўриб кептурдик. Лекин энди қайнонам бизни ҳайдаганини тан олмаяпти, бир пайтлар фарзандларимнинг ҳаққи бўлган уйни қизларининг номига ўтказиб, бизни сиғдиришмаганди, энди «Бу болаларни кўчадан топиб келмагансиз, бизнинг ҳам болаларимиз», деб тез-тез уйига олиб кетадиган бўлиб қолишди. У ерда ортиқча эркалатишади, қайнотамнинг сўкиниб гапирадиган одати бор, бу қизларимнинг тарбиясига ёмон таъсир қилади. Жўнатмайман десам, ҳаммага арз қилишяпти, улар ёлғиз ўғлининг зурриётларининг ҳаққидан қўрқмай, етимларнинг бошини силаш ўрнига уйидан хайдашган эди. Ўшанда жазо бергувчи Аллоҳ бор, мен ким бўлибман, Аллоҳ кўриб турибди, деб барини ичимга ютдим, энди буларнинг қилаётган ишлари тўғрими? Ота-онамнинг уйлари олти сотих, укам аёли билан, ота-онам, мен ва қизларим шу олти сотих уйда яшаймиз. Қайнотамнинг уйи ўн икки сотих, аммо бизга ҳеч нима ажратмади, қизларининг номига ўтказиб қўйишди, уй оламиз десак, қиммат экан. Кредитга олгани укам рози эмас... Мен шундай қийналиб юрсам-у, қайнона, қайнопамларга бунинг умуман қизиғи йўқ, бирор нарса кўтариб келиб, хабар олишмайди, ўзимиз борамиз. Шунча йилдан бери дадам ва укам бизни боқишяпти. Онам қизларимни тарбиялаяпти. Қизларнинг тарбияси икки томонлама бўлиб, бузилади деган сабаб билан қизларимни қайнотамникига жўнатмасликка хаққим борми? Мен ер талашмадим, мол талашиб, хаққимни талаб қилмадим, ҳаммасини Аллоҳга солдим. Қайнонамнинг етимлар ҳаққини қизларига бўлиб беришга хаққи бормиди? Эрим вафот этган бўлса-да, ўша уй қизларимга тегиши керакмиди, мен ўз хоҳишим билан кетмаганман, ўлган жуфти ҳалолим ҳурмати бир умр шуларнинг ҳурматини қилишга розиман, деганман.
Мен буёғига қандай йўл тутай? Исломда етимлар ҳаққи ва хаққига хиёнат қилишнинг жазоси, мерос хақида тушунча беринг, илтимос. Қимматли вақтингизни ажратганингиз учун ташаккур, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
– Ва алайкум ассалом! Масалага аниқлик киритиш лозим. Уй аслида кимники? Агар қайинотангизники бўлса, у истаган кишисига бериши жоиз. Сиз ва қизларингиз эрингиздан қолган нарсаларга ҳақлисизлар. Шунинг учун яна нотўғри хафа бўлиб юрган бўлманг. Улар ҳақсизлик қилаётган бўлса, бу жавобсиз қолмайди, албатта. Аммо қизларингизни яқинларидан тўсманг, бу жоиз эмас. Аллоҳдан ҳидоят сўранг.
#Савол_жавоб
t.me/bintusodiq