НАМОЗДА ЎҒИЛГА ИҚТИДО ҚИЛИШ

12-02-2021, 17:33 admin Ислом олами / Савол-жавоб 945

НАМОЗДА ЎҒИЛГА ИҚТИДО ҚИЛИШ

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 34 да. Иккита ўғлим, қизим ва мен бирга намоз ўқиймиз. Ўғилларим олдинда, биз қизим билан орқада туриб ўқиймиз. Ўзим намоз китобидан ўрганиб, болаларимга ҳам китобдан ёдлаттирганман. Саволим шуки, мен 13 ёшли ўғлимга эргашиб ўқишим тўғри бўладими ёки ўзим ҳам ичимда алоҳида ўқишим керакми? Кейинги саволим намоздан кейин тасбеҳ айтиб, ўғлим Қуръон тиловат қилганида Оятал курсийни ҳаммамиз ичимизда тиловат қилсак бўладими ёки бир одамнинг ўқигани кифоя қиладими? Жавобларингиз учун раҳмат.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўғлингиз балоғатга етган бўлса, унинг ортида туриб намоз ўқишингиз тўғри бўлади. Балоғатга етмаган боланинг имомати жоиз эмас. Намоздан кейин бир киши тиловат қилса, бошқалар унга сомеъ бўладилар, яъни фақат эшитиб турадилар.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

АРОҚ ИЧАДИГАН ЭР

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ичиб келганларида буюрган ишларини қилгим келмайди. Жуда ёмон кўриб кетаман. Ўзим Қуръон ўқийман. Намозларни ўз вақтида ўқийман. Фарзандларимга ҳам Қуръон ва намозларни ўргатаман, лекин хўжайнимни ичишдан қайтара олмаяпман. Қишлоқда турамиз. Ҳозир қиш бўлгани учун ҳаммамиз битта хонада яшаймиз. Намоз ва Қуръонни ҳам шу хонада ўқиймиз. Ичган одам бор жойда Қуръон китоб турса ёки ўқиса бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш