Дунё талвасаси...

15-09-2020, 06:00 admin Мақолалар 605

Қайнота оғир касал бўлиб қолди. Келин ҳамшира эди. Қайнотасига меҳр-муҳаббат билан қаради. Қайнота 57 ёшида вафот этди. Уйда қайнона Тош ая, ўғил, келин ва уч невара яшай бошлашди. Тош аянинг биргина ўғиллари бор эди. Мана у икки ўғил ва бир қизлик бўлди Ҳовли тўлди. Аянинг қувончи чексиз эди. Эр- хотин умид билан қурилиш қилишди, келин туширишди. Фақат чолининг умри қисқа бўлди... Келин янгигина қурилган иморатларни "йиқитамиз" деб қолди. Икки ўғлим учун алоҳида- алоҳида уй қурамиз, бошқа бошқа дарвоза қўямизга тушди. Ая кексайганида ўз уйида тинчгина яшамоқчи эди. Келин сўзида туриб олди. Эр"Мен унча тополмайман. Сен айтган иморатни қуролмайман "деб балога қолди. Ишламаслиги, пул топиш йўлларини изламаслиги, лапашанглиги, латталигини юзига солаверди, солаверди. Тош аянинг ўғли катта юк машинасини ҳайдайди. Машина бировники. У смена билан ишлайди. Топиши ёмон эмас, аммо аёли талабини қопламайди... Хуллас, иморатлари бари йиқитилди. Ҳаммалари кичик бир уйга тиқилиб олишди. Кийим- кечак, кўрпа-тўшак дегандай... Болалар ўсиб, улғайиб келаверди. Уларни репититорга қўйди. Катта ўғилни сартарошга шогирд қўйди. У яхши уста бўлди. Шу орада унга ҳам сартарошхона қуриб берилди. Она қандай яшаяпти, унга нима керак, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ўн йилдан ошди. Қурилиш битишининг дараги йўқ. Биринчи ўғил учун қурилаётган уй қани битса. Пул можароси ўша-ўша. Эрга ўшқириш, норозилик, шикоят. Қайнона бу жанжаллардан безиган. Қишда ноилож овсиннинг уйига боради. Ётиш учун бемалол уй, фароғатли ҳаёт йўқ. Тош аянинг ёшлари 70дан ошди. Умрида ҳаловат йўқ. Қачондир олиб келинадиган набира келиннинг яшаши учун замонавий уй қурилиши босқичма босқич давом эттирилаяпти. Бу йил ошхона томонни ҳам йиқитишди. Яна янги қурилиш бошланди. Уйда эрталабдан кечгача усталар ишлайди. Ая мени ёлғиз учратса, важна-важна кўз ёш тўкади. Уйдаги уруш жанжал унинг тинкасини қуритган. Бир неча маротаба касалхонага тушиб чиқди. Умрнинг шунча қисми бесаранжом ўтди... Болалар яхши илм олишди. Институтларга топширишди. Омадлари чопмади. Бу келиннинг баттар қайсарлигини оширди." Менга қара, беш маҳал намозинг бор, тинмай Қуръон хатим қиласан. Болаларингнинг илми баланд. Нега ўқишга киришмаяпти. Нега меҳнатлари самарасиз кетяпти? Ҳеч ўйлаб кўрдингми? "дедим. Келин йиғлаб юборди." Дуо қилинг, домлажон, дуо қилинг", дерди у қайта-қайта."Мен-ку дуо қиламан, аммо Аллоҳга маъқул келмаётган бир иш бор, сен шуни ўйлаб кўр "дедим. Йўқ, у ҳамиша тутаётган йўлини тўғри деб биларди. Шунда савол бердим: Эринг сендан розими, у ҳам дуо қиляптими? Қайнонанг-чи? Дуода уларни олдингга чақир. Дуо қилинглар, болаларимиз ўқимишли, илмли, халқимиз корига ярайдиган фарзандлар бўлишсин, деб ният қилинглар дедим. У яна кайфияти тушиб, шикоятга ўтди... Энди шу онахоннинг ҳаёти ҳаётми, орзу-ҳавас деб оилани шу алфозга солиб қўйиш тўғрими!? Афсус надоматлар бўлсинки, бундай ҳаёт йўлини танлаганлар кўп. Ҳали битган уйларга замонавий палос, мебель, пардалар керак. Сўнг у уйга ҳеч ким киргизилмайди. Эшиклар эгалари келгунча ёпиб қўйилади. Бир инсон ҳаваси учун неча инсонлар азият чекади... Жуфтингизни рози қилаётган бўлсангиз, хурсанд бўлинг, чунки сиздан Аллоҳ рози бўляпти, дейилади аёллар учун насиҳатда. Солиҳа аёл:" Қаттиқ нон есам ҳам ҳалолидан егизинг "дер экан. Ямоқ бўлса ҳам Роббим буюрганидек авратларимни беркитиб турибди-ку" дейдиган аёл экан. "Мен хоҳлагандек ҳаёт бера олмаяпсиз" дейдиган эмас, "Ризқ бергувчи Роббимдир, демак, ризқимизнинг калитини очишга истиғфорларимиз етмаяпти" дейдиган аёл экан. Бандадаги ҳар қандай сабр ҳам чегара билади. Бир кун эр ҳаммасига қўл силтаб юборса, турмуш бузилади. Номига турмуш бўлиб, мажбуран яшаш осонми? Шу керакми? Аёлни уриб бўлмайди, сўкиб бўлмайди, дуоибад қилиш мумкин эмас. Битта рухсат бор: талоқ. Аёл эса жуфтини бу қадар ночор аҳволга қолдирмаслиги керак.

Сирочева Роҳила
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш