Эрим ҳар бир ишимдан айб қидиради, нима қилсам кўнгилларини оламан?

25-05-2021, 09:43 admin Ислом олами 664

​Эрим ҳар бир ишимдан айб қидиради, нима қилсам кўнгилларини оламан?

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 11 йил бўлди. Эрим мени ёқтириб уйланганлар. Лекин тўйдан кейин ҳар бир ишимдан айб қидиришни бошлаганлар. Уй ишларини жуда яхши бажараман. Ҳозирги замонавий тансиқ таомларни ҳам, пишириқларни ҳам биламан. Кўнгилларини олиш учун кунда, кун ора пишириб тураман. Фарзандларимни ҳам оқ ювиб, оқ тарайман. Хўжайним табиатан жуда шошқалоқ, бесабр одамлар. Ҳар замонда бир ишга улгурмаган бўлсам, "ҳеч қандай иш қилмайсан, кечгача ўтирасан", деб гапирадилар. "Ҳеч нарса пиширмайсан", дейдилар, лекин ҳар доим пишираман. Тунги хизматларини ҳам қўлимдан келганча қилишга ҳаракат қиламан. Бир қараса яхши гапириб, ҳазилкаш бўлиб қоладилар, бир қараса, ҳар нарсага жаҳл қиладилар. Оддий нарсаларга ҳам жаҳллари чиқаверади. Кўпинча норозиликлари билиниб туради. Ишдан келганларида кулиб кутиб оламан. Ўзимга қараб юраман. Нима қилишимни ҳам билмайман. Илтимос, маслаҳат беринг.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг темпераменти сабаб у сиз айтган амалларни ўзи тушунмаган ҳолда қилса керак. Кўпинча холерик темпераментига мансуб кишилар ҳар соҳада ўта талабчан бўладилар. Чунки уларнинг ўзи ўзига талабчан, шижоатли, чарчамас, серғайрат, матонатли, бардошлидирлар. Шунинг учун бу темперамент соҳиби барча одамларни ўзи каби билиб, бошқаларга ҳам талабчан бўлиб қолади. Ўзи ҳар томонлама шаклланган бўлгани учун бировнинг қилган ишидан қониқмайди. Бундай темперамент соҳибига нисбатан аёл киши ҳушомадли бўлиб, мақтов сўзларини аямаслиги керак. Шунда тил топишиши осон бўлади. Ўзингизни унинг ўрнига қўйиб кўринг. Сизни биров мақтаса, шу одам билан уришасизми ёки камчилигини қидирасизми? Йўқ, албатта! Сизни қилган ишларингизни қадрлаган инсонни сиз ҳам қадрлайсиз. Ҳамма инсонлар ҳар хил. Бир-бирларига умуман ўхшамайдилар. Турмуш ўртоғингизга алоҳида муносабат талаб этилади. Шунга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtubeскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш