2018 йил 11 июнь куни Навоий вилоятидан муқаддас умра ибодатига кетган 50 нафар зиёратчилар ўз ибодатларини бекам-у кўст адо этиб қайтиб келишди.
Аллоҳга шукрлар бўлсин, истиқлол туфайли динимиз, қадриятларимиз қайта тикланди. Масжид ва мадрасаларнинг қулф осиғлиқ эшиклари очилди. Бугун ўндан ортиқ олий ва ўрта-махсус диний таълим масканлари, институт ва университетлар ёшларни ўз бағрига олмоқда. Икки мингдан зиёд масжидларимиз юртимиз мўъмин-мусулмонларининг эмин-эркин ибодат қилишлари учун эшиклари очиқ. Ҳар йили ўн минглаб юртдошларимиз эмин-эркин ҳаж ва умра ибодатларини адо этиб қайтаяпти.
Вилоятдошларимиз ҳам муборак рамазон ойида жонажон ватанимизга муқаддас умра зиёратини тўла тўкис адо қилиб, кўзларида қувонч ёшлари, юзларида табассум билан қайтиб келишди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар юрган йўллардан юриш, улар назар солган нарсаларни кўриш, баҳра олган ҳаволаридан тўйиб-тўйиб нафас олишнинг қувончу бахтини таърифлаш қийин дея мамнун эканлигини изҳор эта кетдилар.
Маккаи мукаррама ер юзида биринчи Байтуллоҳ қурилган, илк Қуръон оятлари нозил бўлган муборак макондир. Каъбаи муаззама жойлашган муқаддас шаҳар. Бу ерга келишимиз биланоқ кўзларимиз беихтиёр қувонч ёшларига тўлди. Зеро, Аллоҳ таолонинг амри билан Иброҳим алайҳиссалом қурган Байтуллоҳни кўриш, уни тавоф этиш, жаннат тоши – “Ҳажарул асвад”ни ўпиш, муқаддас зам-зам сувидан қониб-қониб ичиш ҳар бир мусулмонда бениҳоя қувонч билан бирга, фахр ҳиссини уйғотади.
Халқимиз учун бундай шарафли сафарларни уюштиришга бош бўлаётган давлатимиз Раҳбарига катта миннатдорлик билдиришди. Юртимиз бунданда тинч-осуда ва обод бўлсин.
Ана шундай хайрли ишларни чин кўнгилдан адо этаётган “Умра–2018” мавсуми ишчи гуруҳи аъзолари, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳига ташаккурлар айтишди.
Зиёратчиларимиз муқаддас масканда дуолар қабул бўладиган сонияларда эл- юртимиз равнақи бардавом бўлишини, жонажон диёримизни тинчлиги йўлида хизмат қилаётганлар ва ушбу шароитларни яратишда хизмат қилганларнинг ҳақларига дуойи хайрлар қилишди.
Бу йилги Рамазон ойи мавсумидаги Умра зиёрати яна шуниси билан фазилатлики, вилоятимиз зиёратчиларимиз Рамазон ойининг охирги “Итқум минан нийрон” даҳасида жумъа намозни, лайлатул қадр кечалари ибодатларини муқаддас маконларда адо қилдилар.
Аллоҳ таоло ушбу зиёратчиларимизнинг зиёратчиларини улуғ зиёратлардан айласин. Амин!
ЎМИ Навоий вилоят вакили матбуот хизмати