"Умра- 2017" Навоий гуруҳи сафардан қайтди

18-03-2017, 15:50 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 808

"Умра- 2017" Навоий гуруҳи сафардан қайтдиМустақиллигимиз шарофати билан динимизга берилган эркинлик, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш учун яратилган шароитлар таҳсинга лойиқ бўлиб, ҳар қанча шукроналар қилсак арзийди.
Ватандошларимизнинг Ҳаж ва Умра ибодатларини мукаммал адо қилишлари учун имконият эшикларининг очилгани, жонажон юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ишларнинг бир намунасидир.
Бугун, яъни 17-март куни Навоий вилояти зиёратчилари Муборак сафардан қайтиб келишди.
Вилоятимиз ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги, вилоят ИИБ, вилоят тиббиёт бўлими масъул ходимлари ва бир қанча кутиб олувчилар иштирокида жами 57 нафар зиёратчиларимиз Навоий шаҳрида кутиб олинди.
Зиёратчиларимизга Маккаи мукаррамада “Аброж ал-Кисва” ва Мадинаи мунавварада “Нур ал-Мавадда” меҳмонхоналарига жойлашадилар. Уларга Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги бир неча йиллик ҳамкоримиз “ал-Ҳидоя” ширкати томонидан хизмат кўрсатди.
Зиёратчиларни Жидда шаҳри аэропортида кутиб олиш ва кузатиш тадбирлари Ҳаж ва Умра масалалари бўйича ишчи гуруҳи ва “ал-Ҳидоя” ширкати ходимлари билан биргаликда, уюшган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, зиёратчиларимизга ўзбекистонлик тажрибали ишчи гуруҳи, шифокорлар ҳамда моҳир ошпазларимиз хизмат кўрсатдилар.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги баҳорги умра мавсумида вилоятимиздан 57 нафар фуқароларимизнинг умра зиёратига бориб келишди.
Барчаларини кўзларидаги қувонч ёшлари муқаддас маконларда Жонажон юртимиздан борган зиёратчиларга нечоғлик улуғ шароитлар яратилганини кўрсатиб турибди. Шу билан бирга, зиёратчиларимиз вилоятимиз раҳбариятига ҳам ўзларининг чексиз миннатдорчиликларини билдириб, уларнинг ҳақларига муқаддас маконларда кўплаб дуолар қилганларини мамнуният билан изҳор қилишди.
Умра амалларини адо қилиб қайтган азиз юртдошларимизни зиёратларини даргоҳида қобул қилишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизматискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш