Вилоятимиздан Ҳаж-2017 зиёратига жўнаб кетган 153 нафар ҳожиларимиз ибодатларини адо этиб уйларига қайтиб келишди. Уларни аэропортдан вилоят бош имоми Тоҳиржон Рўзиев кутиб олди. Ҳожиларимизнинг кўзларида қувонч кўз ёшлари балқиб турар эди. Улар юртимиз тинчлиги, фаровонлиги учун дуолар ижобат бўладиган масканларда кўплаб дуолар қилганликларини айтиб ўтишди. Ҳожиларимиз учун ҳукуматимиз томонидан қаратилган бундай улкан эътибордан ниҳоятда хурсанд бўлганликларини айтиб ўтишди.