Учқудуқ туман "Қизилқум "жомеъ масжидида отинойилари учун навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди.Туман бош имоми А.Турдиев отинойиларнинг низомий вазифаларига таълуқли бурч вазифалари ҳамда, хотин-қизлар орасида диний марака- маросимларни ҳанафий мазҳаби, мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш, ёшларимиз ўртасида эрта никоҳни олдини олиш, қариндошчилик орасидаги никоҳ ва унинг салбий оқибатлари, зўравонликка учраётган хотин-қизлар билан иш олиб бориш, оилавий тадбирлар туй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш, ажримларни олдини олиш, қайнона-келин, эр ва хотин муносабатлари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган норасмий отинойилар фаолиятига чек қуйиш, отинойилар учун яқинда бўлиб ўтадиган имтиҳонга тайёргарлик кўриш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан батафсил тўхталиб ўтдилар.
20.01.2024-йил.
Зарафшон шаҳар."Нотинч ва низоли оилалар билан ишлаш куни"да "Геолог"МФЙ 25-уй 10-хонадонда яшовчи бемор, икки нафар фарзандлари бор ва оиласи нотинч бўлган Ф.Бўронова билан маҳалла отинойиси Х.Худжиярова томонидан "Қадарга розилик, дуо ва шифодан умид қилиш","Оила муқаддас даргоҳ","Фарзанд тарбияси","Қайнона-келин муносабатлари" мавзуларида суҳбат ўтказди, ҳамда Ф.Бўронованинг турмуш ўртоғининг яқин қариндошлари билан қандай муомала қилиш лозимлиги ҳақидаги саволларига керакли маслаҳатларини берди.
Зарафшон шахар "Юлдуз" МФЙ 19- кичик туман "Бинафша" кучаси 19- уйда яшовчи тадбиркорлик истагида юрган Тухтаева Р. билан махалла отинойиси Г.Рахимова халол ризк топишнинг инсон хаетидаги урни, савдода харидорлар билан муомала маданияти, оилада аелнинг бурч ва вазифалари тугрисида сухбатлашди.
Жорий йилнинг 21.01.2024 санасида Зарафшон шаҳар Юлдуз мфй 36-уй, 64-хонадонида таъзия бўлди, хонадон эгаларига ва у ерда яшовчи хотин-қизлар билан "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва турли бидъат-хурофотларга чек қўйган ҳолда ўтказиш", "Майитни ювиш ва кафанлаш","Таъзия бўлган хонадонда 7-20-40-маросимлари бидъат хурофот эканлиги", "Кўк кийиш" мавзулари ҳақида Зарафшон шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Мутахарова маъруза қилиб суҳбат олиб борди.
Навбаҳор тумани Арабсарой маҳалласининг фаол оқила аёллари билан туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова учрашиб Арабсарой маҳалласининг "Обод маҳалла" дастури доирасида бажариладиган ишлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди
Маҳалла оқила аёллари маҳалла аҳлига бош бўлиши Ислом дини ҳукмларидан: тозалик, саришталик, маҳалла фуқароларининг уюшқоқлик ҳамжиҳатлик билан Обод маҳалла дастурини амалга оширишлари, бу савоб ишдан ҳеч ким четда қолмаслинини такидлади.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова
Жорий йилнинг 20-январь санасида Кармана тумани, Шибзон мфй ҳудудида жойлашган 21-сон умум ўрта таълим мактабида ўқувчи қизларнинг оналари билан биргаликда йиғин бўлиб ўтди. Бунда ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчи У. Холова, Кармана тумани вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори Г. Сатторова, мактаб психолог, маънавият ва маърифат ўқитувчилари, ҳудуд хотин-қизлар фаоли ҳамда расмий отинойилари, 9,10,11- синф ўқувчи ёшларнинг оналари иштирок этдилар. Йиғинда оилада фарзанд тарбияси, эрта турмуш ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, ёшларни ҳаётга тайёрлаш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ахлоқ одоб қоидалари, бувижонлар, қайноналар мактаблари ишини ривожлантириш тўғрисида маърузалар қилинди. Йиғилганлар кўрилган масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахасисслар томонидан керакли жавобларни олдилар. Тадбир сўнггида тартиб, ахлоқ одоб билан намуна бўлаётган ўқувчи қизларнинг оналари мактаб раҳбарияти томонидан мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги