Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

20-10-2023, 23:00 admin Янгиликлар 127

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар 2023-йил 20-октябр.
Зарафшон маҳалласида обуначилар жўрналларини етказиб бериш асносида шижоатли аёл, маҳалла ва отинойининг яқин кўмакчиси, қишлоқ аёллари ўртасида намуна, фаол, ажримларда вақтини аямасдан ёнимизда турадиган кайвони онахон Пардагул Саъдуллаевага ҳам Мўминалар жўрналининг 9-сонини етказдим. Пардагул ая жўрнални ҳар бир саҳифасини тушуниб ўқишини, маънавий билим--озуқ олаётганини, қўшниларга ҳам йиғинларда ўқиб, тушунтириб бераётганини айтдилар. Янги обуна учун ҳам кўмакка шайлигини айтди. Мен шундай аёллар борлигидан, доим кўмакка шайлигидан, юртдан, юртбошидан, тинчликдан шукронада эканлигидан хурсанд бўламан. Орамизда шундай онахонлар кўплигидан ғурурланаман. Қишлоғида араз, ажримлар бўлмаслиги учун қайғуриб, хизмат қилаётган Пардагул ая каби фидоий кайвони, исломий ва дунёвий тушунчали аёллар янада кўпайишини истайман. Уларнинг беминнат хизматлари ажрини Ўзи берсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил 20 октиябр.
Хатирчи тумани "Боғишамол" маҳалласида яшовчи ёш келин қайнонасидан шикоят қилиб уйига аразлаб кетган. Биз икки томонни чақиртириб Қайнона -келин ӯртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсирини кӯрсатувчи холатларни олди олишга харакат қилдик..
Икки томонга ҳам диний ва дунёвий тушунчалар берилди. Хотин-қизлар фаоли Малоҳат Мирзаева ва отинойи биргаликда оилани яраштиришга мушарраф бўлдик.


Боғишамол маҳалла отинойиси Ибрагимова Гулнора.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
20.10.2023йил Конимех тумани Шўркўл мфй отинойиси Ҳ.Темирова Шўркўл мфй да яшовчи аёллар билан "Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга чек қўйган ҳолда ўтказиш" мавзуларида суҳбат олиб борди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Юлдуз махалласида яшовчи хотин-кизлар , шахар ИИБ хотин-кизлар билан ишлаш буйича профилактика инспектори О.Асадова, шахар Оила ва хотин-кизлар булими етакчи мутахассиси Г.Рузиева, махалла отинойиси Г.Рахимова ва махалла фаоллари иштирокида "Хотин кизлар уртасида жиноятчилик ва фирибгарликни олдини олиш"," Оилавий ажримлар ва уларнинг келтириб чикарувчи сабаблар", "Химоя ордерининг" мазмун-мохияти" , Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, "Ободонлаштириш, кукаламзорлаштириш" мавзуларида давра сухбати утказилди
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
20.10.2023-йил.
Зарафшон шаҳар "Зарафшон" жомеъ масжидида шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова ва маҳалла отинойилари билан навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди. Маърифат дарси жараёнида отинойиларнинг низомий бурчларига доир вазифалари, хотин-қизлар ўртасида диний маросимларни Ҳанафий мазҳаби асосида миллий урф-одатларга хослаб ўтказиш, бидъат-хурофотларга чек қўйиш,  кийиниш одоби, оилавий ажримларни бартараф этиш чоралари, қайнона-келин ва эр-хотин муносабатларини тартибга солиш йўллари ҳақида керакли маслаҳатлар берилди, ҳамда маҳалла отинойиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Кармана тумани барча мфй фуқаролари томонидан ФХДЁ га тушган аризачилар турмуш қуриш бўсағасида турган ёш йигит қизларимизга давра суҳбати олиб борилди мавзу: Миллий қадриятларимизни қадирлаш, оиладаги эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар,аёлларнинг оиладаги вазифалари, силаи рахим, қўшничилик хақи, ҳаёти давомида доимий китоб ўқиб билим олиб бориш.Ҳадиси мубораклардан, Қурон оятларидан тушунтирилди.
Кармана тумани" Наврўз "мфй отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 19-октябр куни Навоий шаҳар Алишер Навоий жоме масжидида Навоий шаҳар отинойиларининг навбатдаги маърифат дарси бўлди. Маърифат дарсида Вилоят бош отинойиси У. Холова ва Навоий шаҳар бош отинойиси Ч. Бурхановалар отинойиларнинг низомий бурчларига доир вазифалари, хотин- қизлар ўртасидаги диний маросимларни Ҳанафий мазҳаби асосида миллий урф- одатларга мослаб ўтказиш, бидъат- хурофотларга чек қўйиш, кийиниш одоблари, оилавий ажримларни олдини олиш, қайнона- келин ва эр- хотин муносабатларини тартибга солиш ва хотин- қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисида керакли маслаҳатлар берилди ва шаҳар отинойиларининг фикр- мулоҳазалари тингланди.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш