Жорий йилнинг 18 январ санасида
Хатирчи тумани "Фаровон" маҳалласида яшовчи Рамзия ая хонадонида бўлдим. Оила аъзолари билан учрашганимда, улар билан суҳбатлашиш жараёнида оилада соғлом муҳитнинг, ижтимоий муҳитнинг барқарорлигини, қайнона-келин аҳиллигини, эр-хотин ўртасидаги муносабатларнинг яхшилигни, оилада эркакнинг ўрни борлиги, кексаларнинг улуғланиши, фарзандлар томонидан эъзозланишини кўриб, тўғриси, бу хонадон аъзоларининг қалбида шукроналик мужассамлигини гувоҳи бўлдим.
Дўстлик мфй отинойиси
Турсуной Барнаева.
Жорий йилнинг 18-январ санасида Хатирчи тумани "Қуччи" мфй раиси Йулдошев Қутбуддин, мфй хотин-қизлар фаоли Рахмонбердиева Шахло, участка нозири ва туман отинойси Раззоқова. Раъно навбатдаги йиғилишда қатнашиб, "Жаҳолатга қарши маърифт"
мавзусида тадбир ўтказдилар. Участка нозири Ширинов Ф. Фарзандларимиз олдидаги бурчларимизни биламизми? мавзусида маъруза қилди. Ҳар бир ота ва она фарзандлари олдида маъсулиятли. Туман отинойси Раззақова Раъно Эрта турмушнинг салбий оқибатлари мавзуларида суҳбатлашдилар.
Хатирчи туман бош отинойси Раззақова Раъно.
Жорий йилнинг 18- январ санасида Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О. Тўрақулова "А.Навоий" мфй фаоллари билан сухбатлашди.
Оилалардаги баъзи келишмовчиликларни олдини олиш, маърака маросимларни ихчамлаштириш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик тўғрисида, аёлларга хос масалалар бўйича сухбатлашди.
Жорий йилнинг 18- январ санасида Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М.Сафарова мфй аёллари ўртасида ханафий мазхаби, мотуридий таълимотлари асосида маърака маросимларини ўтказиш тўғрисида сухбатлашди.
Жорий йилнинг 18-январ санасида Учқудуқ туман Мустақиллик мфй отинойиси З.Файзиева мфй аёллари ўртасида миллатлараро ҳамжихатлик, соғлом турмуш тарзи, шукроналик ҳисси тўғрисида сухбатлашди .
Навоий шаҳар "Янги ҳаёт" мфй да оилавий ажрим муаммоси муҳокама қилиниб унда Бозоров Алишер ва Ҳамроева Гулнозалар 14 йил турмуш қуриб бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигига қарамай ажрашишга қарор қилдилар яъни эри 3 талоқ бергани ва муҳокамада иштирок этмаслигини айтиб келмади, биз эса аёлга чиройли сабрда бўлишлигини, қизининг келажагида онанинг ўрни муҳимлигини тушунтирдик.
" Янги ҳаёт" мфй отинойист З. Насимова.
17-январ куни Навбаҳор тумани "Сарой" маҳалласида маҳалла фаолларининг 2023-йилда қилинган ишлари юзасидан ҳисобод йиғилиши бўлиб ўтди.Унда маҳалланинг фаол аёллари, отахонлар, Навбаҳор тумани ҳоким ўринбосари Ж. Собиров, ИИБ раҳбари, профилактика инспектори Ж. Ҳайдаров, кўча бошилар, кайвонилар ва маҳалла отинойиси М. Тоировалар қатнашдилар.Маҳалла бешлиги, раиси Шарипова, ҳоким ўринбосари Ўроқов, хотин-қизлар фаоли С.Тоирова, ёшлар етакчиси Рахматов ва профилактика инспектори Ж. Ҳайдаров ҳисоботлари тинглади.
Сарой маҳалласи отинойиси Тоирова Маҳбуба.
18.01.2024.
Навбаҳор тумани "Навкар" маҳалласи Навкар кўчасида яшовчи аёлларимизнинг диний-маърифий билимларини ошириш мақсадида маҳалла кайвониси Холиқова Шафоатхон билан биргаликда хонадонларга кириб суҳбатлар олиб борилди. Аёлларимизда маърифий-ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларни етказиш, эр-хотин, қайнона -келин ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга доир зарур тушунчалар берилди.
Навкар маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
18.01.2024 йил Конимех тумани Зафаробот, Кўкча мфй отинойиси С.Салимова Зафаробот мфй да бўлиб у ерда Зафаробот маҳалла хотин-қизлар фаоли Айсулув Тангатарова билан биргаликда Зафаробот мфй да яшовчи хотин-қизлар орасида "Ажримларни олдини олиш, эр-хотин қайнона-келинлар ўртасидаги низолар, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш, оилада эркак ва аёл масъулияти, ўзаро хурмат", "Аҳоли ўртасида шукроналик туйғуларини кучайтириш " мавзуларида ўзаро сухбат бўлиб ўтди.
Навоий шаҳар "Ҳаёт" мфйда 1- йиллик ҳисобот йиғилиши бўлди. Йиғилишда маҳалла фаоллари билан маҳалла отинойилари ҳам қатнашди. Отинойи Ҳ.Мавланова ва С. Қулдошева.
18.01.2024-йил.
Зарафшон шаҳар. "Геолог"МФЙ 25-уй 10-хонадонда яшовчи Тоиров Зафар ва унинг турмуш ўртоғи Ферузаларнинг оилавий келишмовчилиги юзасидан маҳалла отинойиси Х.Худжиярова Зафар Тоировнинг онаси билан оилани сақлаб қолиш ва муросага келтириш юзасидан суҳбат ўтказди. Оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги