2023 йил 3 июл санасида Хатирчи тумани "Ғалабек" маҳалла хотин-қизлари ӯртасида йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда жиноятчиликни олдини олиш, хуқуқбузарлик, ўз жонига қасд қилиш мавзулари бӯйича маъруза қилинди.Йиғилишда 40 га яқин хотин-қизлар иштирок этди.
Деҳқонобод мфй хотин-қизлар фаоли Н. Раҳматуллаева, отинойи Ш.Асомова ва маҳалла нозири Ф. Ёқубов қатнашдилар.
Хатирчи тумани "Бўғирдоқ" мфй отинойиси Миртозаева Робия
"Тасмачи" деҳқон бозорида "Умрнинг хар бир дақиқаси ғанимат"мавзусида маъруза ӯқиди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ МФЙ биносида 4-сонли оилавий поликлиника хамширалари бошчилигида "Соғлом овқатланиш саломатлик гаровидир" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
Жорий йилнинг 3-август
санасида Хатирчи туман "Қорача" мфй Бойқаро қишлоғида таъзия бўлиб ўтди.Таъзияда қатнашган аёлларга, таъзия одоблари, таъзияда рўй бераётган бидъат-хурофотлар мавзуларида маъруза ўқиб эшиттирдилар.
Қорача мфй отинойиси Р. Раззоқова.
Навоий шаҳар "Янги Ариқ" мфй, 10 а хонадонда яшовчи А. Тўхтаев ва турмуш ўртоғи Н.Олимова ўзаро жанжаллашан. Келин ўз ота уйига кетиб қолган.Махаллага келинни ота-онасини чақиртириб икки ёшга махалла раиси С. Мавлонов, маҳалла отинойиси С.Ядгорова Реаблитатция марказининг психологи Н. Эрматова, ёш оилага керакли маслахатларни беришди. Оила яраштирилди.
Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М Жабборова жорий йилнинг 3- август санасида "Йўлчилар" мфйда истиқомат қилувчи аёллар ўртасида "Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш", "Эрта турмуш, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, "Оилавий ажримлар-жамият заволи!, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" борасида аёллар билан сухбатлашди.
Жорий йилнинг 3- август санасида "Қизилқум" жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О Тўрақулова туман расмий отинойилари билан навбатдаги йиғилиш тадбирини ўтказди. Йиғилишда "Диний маънавий-ахлоқий муҳитни барқарорлаштириш", "Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз ихчам ва миллий урф-одатларга мувофиқ мос равишда ўтказиш, турли бидъат-хурофот амалларга берилмаслик, халқимиз орасидаги ирим-сиримларга чек қўйиш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" тўғрисида давра суҳбатлари олиб бориш лозимлиги, "Маърифий тадбирларда аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ этувчи" маърузалар сонини кўпайтириш кераклиги, "Сиз бизга кераксиз" шиори остида "Имконияти чекланган(кар-сақов) фуқаролар" ўртасида диний-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва бу машғулотларга уларни жалб қилиш лозимлиги ҳақида сўзлаб ўтдилар.
Нурота тумани Ғозғон шаҳар "Шайхон" маҳалласида Ғозғон шаҳар хокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар булими бошлиғи Д. Эгамова, маҳалла раиси Ж.Шарипов, профилактика инспектори Б. Тураев, хотин-қизлар фаоли Д. Собирова, маҳалла отинойиси Н. Нурова иштирокида шу маҳаллада истиқомад қилувчи ва рўйхатда турувчи нотинч оила Т. Саидов турмуш уртоғи С. Бобоназароваларнинг оилада келишмовчилиги тез-тез содир бўлаётганлиги натижасида нохуш холат содир этилишини олдини олиш мақсадида фуқаро С.Бобоназаровага химоя ордери берилди. Суҳбат жараёнида иштирокчилар томонидан оила муқаддаслиги, оилада эр ва хотиннинг бурчлари ва вазифалари ҳақида шунингдек "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш"," Хотин-қизларнинг хуқуқ ва манфаатлари давлат химоясида" эканлиги туғрисида тушунтириб ўтилди.
03.08.2023 йил санасида Нурота тумани Ғозғон шаҳар "Гулистон" маҳалла отинойиси Н. Бомуллаева аёллар ўртасида "Мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар"," Аёллар орасида шукроналик ҳиссини уйғотиш" мавзуларда суҳбат ўтказди.
03.08 2023 санасида Нурота тумани "А. Навоий" маҳалла отинойиси М. Асомова аёллар ўртасида "Аёл-қизларни ватанпарвар оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш," 'Эр-хотин, ва қайнона-келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий- маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи холатларни олдини олиш" мавзуларда суҳбат ўтказди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги