Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

21-09-2023, 23:28 admin Янгиликлар 176

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Учқудуқ туманидаги НКМК ШКБ га қарашли карьерда  туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Адлия бўлими, туман  бош отинойиси  ҳамда ШКБ масъуллари билан ҳамкорликда ҳафтанинг Сешанба куни Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ушбу ташкилотда фаолият олиб борувчи хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, фертил ёшидаги аёлларни контрацепция воситалари билан қамраб олиш, туғруқлар орасидаги интервал камида 3 йил бўлиши, қариндошлар ўртасидаги никоҳга барҳам бериш, эрта туғруқни олдини олиш ,  Ўзбекистон Республикасининг "Хотин қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ–829-сон Қонун мазмун-моҳияти, уни  ижросини таъминлаш,  хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Туман бош отинойиси О.Тўрақулова  хам сўз олиб, "Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби, ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида исрофгарчиликсиз, турли бидъат-хурофотлар, ирим-сиримларга чек қўйган ҳолда, миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш", "Жаноза масалалари", "Қабристон зиёрати одоблари", "Эрта турмуш яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, салбий оқибатлари" мавзуларида гапириб ўтди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
21.09.2023-йил.
Зарафшон шаҳри. "Наврўз"МЧЖ дехқон бозори радиоузелидан "Геолог 'МФЙ отинойиси Х.Худжиярова "Илм одоби - илмнинг боши индамаслик" мавзусида маъруза ўқиб эшиттирди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
20.09.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. "Геолог"МФЙ отинойиси Х.Худжиярова шаҳардаги  "Чорбоғ" узумчилик боғдорчилик ширкатга қарашли "Олмазор"кўчаси 55-уйда яшовчи Худайқуловлар хонадонида бўлди. Ҳамда, фарзандларининг никоҳ тўйларига хозирлик кўраётган хонадон бекаси билан "Диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби,  мотуридийлик таълимоти асосида, миллий  ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш","Қудачилик одоблари ", "Оила муқаддас даргоҳ ", "Оила қуриш арафасида турган ёшларни, мустаҳкам рўзғор барпо этишга тайёрлаш", "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", "Тўй ва марака маросимларни қисқартириш ва исрофгарчиликсиз ўтказиш", "Тўй маросимларидаги бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
21.09.да Нурота туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова аёллар орасида "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", Оилада қиз фарзандни янги ҳаётга тайёрлашга аҳамият бериш", "Шукроналик ҳиссини уйғотиш", Бидъат-хурофотларга берилмаслик,", "Мавлуд ойида саловат айтишнинг фазилати" мавзулард суҳбат ўтказилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 21-сентябр санасида Хатирчи тумани Ангидон мфй, янғоқли қишлоғига хотин қизлар масалалари бўйича мутахассис М.Муҳиддинова,туман бош отинойиси Р.Раззоқова оилавий можаро сабабли уйига бордик.
Сабабини ўргандик. Қайнона келин келишмай қолган. Уларга қайнона ва келин, эр ва хотин орасидаги низолар, оилалардаги ижтимоий муҳит барқарорлигини яхшилаш, қайнона ва келинларнинг олдидаги вазифалари ҳақида сухбат ўтказдик.Натижада қайнона келин ярашиб олди.
Хатирчи туман бош отинойси Раззоқова Раъно.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш