Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

30-11-2023, 14:28 admin Янгиликлар 170

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар 2023-йил, 30-ноябр.
Зарафшон маҳалла хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. билан маҳалламизда кунлик қиладиган ишимиз таҳлилини қилиб олдик.Умрзоқова шикоятлардан чарчадик дейди оҳиста. Икки қудалар арзимаган сабаб айтишиб қолган, оқибат фарзандлар алоҳида яшашаяпти, уларни маҳаллага чақириб,оқсоқол, оқила аёллардан чақириб яраштириб қўйиш, маҳаллага ёрдам пули деб мурожаат қилган аёл Р. мурожаатини муҳокама қилиш, лекин бу аёл кўп ёрдам олган, эрини ичишидан шикоят қилиб келган Р. онани арзини оқсоқоллар ҳукмига ҳавола этиш каби масалаларни кўриб чиқдик. Маҳалла фуқаролар арзини эшитадиган жой бўлгани учун арзимаган арзлар ҳам кўп. Бундан 15--20 йиллар аввал одамлар оилавий дардини ичга ютганмикан ҳаёдан, ёки дардни ўзи бўлмаганмикан. Ўйланиб қоламан. Нима бўлганда ҳам арзчилар бизнинг маҳалла фуқароси, эшитамиз ва қўлдан келганча ёрдам қиламиз. Халқимиз орасида шукроналикни тарғиб қиляпмиз, шукроналик туйғуси аслида она алласи билан, она, ота тарбияси билан, уларнинг фарзандларига ўрнак бўлиши билан пайдо бўлиши керак. Баъзи оилаларда ота ҳам, она ҳам давлат боқсин деса, фарзандлар ҳам шунда давом этади. Юртпарварликни боқимандаликка айлантирганларни кўнгиллари ислоҳ бўлсин. Биз эса аҳоли билан ишлашда давом этаверамиз. Меваси албатта бўлади.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Чорбоғгузар маҳалласи Супаркент кўчасининг фаол аёллари,,, Оқила аёллар ҳаракати,, аъзолари билан диний-маърифий мавзуларда суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида хотин -қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббат, садоқат руҳида етук инсонлар қилиб тарбиялаш, ёшларни оилавий тайёрлаш, қизлар тарбиясига эътиборли бўлиш ҳақида суҳбатлашилди. Чорбоғгузар маҳалла отинойиси С. Жумаева
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 30-ноябр.
Пармидонота қишлоғида яшовчи Кунсулув она ўғил ва келинлари билан кредит асосида иссиқхона ташкил қилганди. Иссиқхона оила меҳнати билан ёз давомида оила иқтисодини таъминлаб келди. Ҳозирги совуқ кунларда ҳам она болалари қаторида меҳнат қилади. Иссиқхонада ҳозир исмалоқ ва кўкатлар сотуви чаққон. Оила анча даромад сабаб иқтисодини тиклаб олган. Меҳнат ортидан чиройли ҳаёт кечираётган бу оила боқимандаликни касб қилаётган баъзи оилаларга намуна. Шароитдан фойдаланса, барча имкониятларга кенг йўл очилган. Тинчлик мфй отинойиси
Ражабова Дилфуза.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
30.11.2023йил Конимех тумани Тўққизтепа мфй отинойиси Х.Темирова Тўққизтепа мфй хотин-қизлар фаоли Раиса Нургазиева билан биргаликда Тўққизтепа мфй да яшовчи Нулифар Сиропова билан "Шукроналик", "Хотин-қизларни ватанпарвар оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини таргиб қилувчи турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огох бўлиш", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида сухбат олиб борди. Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари  жорий йилнинг 30- ноябрь санасида Учқудуқ туман " Дўстлик" мфйда жойлашган сихатгохда бўлди.
Туман бош имоми А.Турдиев,мфй фаоли Д.Саьдуллаева ва сихатгох шифокорлари билан " Биз "тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз" мавзусида сухбат бўлиб ўтди. "Миллатлараро дўстлик ва ўзаро тотувлик,", "Ислом  таълимотиги зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат-хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик, маърифий ғояларини етказиш"," Ёш авлодни ватанга, жамиятга муҳаббат, садоқат руҳида етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Миллийлигимизга хос бўлган  маданиятни тарғиб қилиш"," Тўй ва маракаларни исрофгарчиликсиз, ихчам ўтказиш, бидъат-хурофотларга берилмаслик" мавзуларига хам тўхталиб ўтилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Зарафшон шаҳар. "Юлдуз" МФЙ 22-уй 26-хонадонда
яшовчи Ирода Эргашева ва унинг турмуш ўртоғи ўртасидаги оилавий келишмовчилик сабаби маҳалла фаоллари ва отинойиси Г.Рахимова томонидан ўрганиб чиқилди.
Маҳалла отинойиси Г.Рахимова И.Эргашева билан хиёнат ва зинонинг оғир гуноҳ эканлиги, Аллоҳга тавба қилиб бу йўлга асло қайтмаслик лозимлиги, фарзанд тарбияси, аёллик ва оналик вазифалари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
29.11да Нурота туман Ғозғон шаҳар "Тумар" маҳалла отинойиси М.Ҳайитова аёллар орасида "Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топиши, турли ақидапараст оқимларни таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, оилавий ажримларни олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари" мавзуларда суҳбат ўтказди.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш