Konimex tumani bosh imom xatibi R. Yandashev olis cho‘l hududida joylashgan "Yangigazgan" OFYda joylashgan "Beket o‘g‘li Xojabek" jome masjida bo‘lib masjidda obodonlashtiri ishlari tashkil qilib masjid hovlisida hashar tashkil qilindi.
Konimex tumani bosh imom xatibi R. Yandashev olis cho‘l hududida joylashgan "Beket o‘g‘li Xojabek" jome masjidiga tashrif buyurib Juma namozini ado etib berdi.
#Жума_намози_шукуҳи
“Боязид Бистомий” жомеъ масжидида ўқилган Жума намозидан лавҳалар!
https://t.me/Bastomiy_uz
Навоий шаҳар "Умид" мфй" Ғалаба шоҳ" 125 ўй 90 хондонда истқомад қилаётган Эркинов Мухаммадхўжа ва Зокирова Маъмуралар ўзаро келишмовчилиги туфайли оилада жанжал юзага келган. Жанжални бартараф этиш мақсадида, ИИБ ходими, Имом хатиб Азиз домила чақрилиб, уларга оила муқаддаслиги тушунтирилди,
Ёшларга уйлаб кўриш учун вақт берилди.
Отинойи Ҳайитова.
2023-йил, 18-август.
Зарафшон маҳалласида раис Расулов Б. хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. билан маҳаллага мурожаат қилган Замира онани арзини муҳокама қилдик. Замира онанинг бир фарзанди 1-гуруҳ ногирони. Шу пайтгача маҳалладан бирор ёрдам олмаганман, энди ёрдам бўлса, мумкин бўлса, битта тикув машинаси ёрдам қилсангизлар, фарзандимга қараб тикиш қилиб, кам-кустимизга озгина ёрдам бўларди, деган умидда ёрдам сўраган. Замира она билан ҳам гаплашдик. Маҳаллада бу масалани муҳокама қилиб қонун доирасида ёрдам мумкин бўлса, ёрдам берамиз деб айтдик. Замира онанинг ўғиллари яхши ишлашади. Соғлом турмуш тарзи, фарзандлар тарбияси ҳақида она билан гаплашдик. Оилавий шароити ўртача бўлгани учун қонун доирасида ёрдам беришга келишдик.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Нурота тумани Ғозғон шаҳар "Гулистон" маҳалла отинойиси Н. Бомуллаева аёллар орасида" Биз зўравонликка қаршимиз", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф- одатларга мос равишда ўтказиш" Аёлларда шукроналик ҳиссини уйғотиш" мавзуларда давра сухбати ўтказди.
Жорий йилнинг 18 август куни Ғужбоғтепа маҳалла раиси Ш. Оқбўтаев, ҳоким ёрдамчиси Ҳ. Шоназаров, ёшлар етакчиси Ж. Каримов, маҳалла хотин-қизлар фаоли Ш. Пардаева ва маҳалла отинойиси М. Очиловалар хонадонларга бориб оилаларнинг муаммоларини ўргандилар. Шунинг билан биргаликда уларга қуйидаги мавзуларда: "Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш, эр-хотин, қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган, ота-оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш борасида, маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларни етказиш" мавзуларида тарғибот ишларини олиб бордилар.
Ғужбоғтепа маҳалла отинойиси Очилова Майрам.
18.08.2023-йил. Ғужбоғтепа маҳалла фуқароси Муталова Гулзоданинг 102 га қилган мурожаатига кўра маҳалла раиси, маҳалла фаоли, маҳалла отинойиси, ИИБ ходимлари биргаликда хонадонга кириб бордилар. Жанжал сабабларини ўрганиб чиқдилар.Мазкур оила аъзоларига: "Аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва оилада миллий қадриятларга амал қилиш, силаи- роҳимни кучайтириш" мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди. Опа (М.Г) ука (М. А.) ўртасида бўлиб ўтган келишмовчилик бартараф этилиб,натижада опа-укалар яраштирилди.
Ғужбоғтепа маҳалла отинойиси Очилова Майрам.
Навоий шаҳар юридик коллежининг биносида 18-август санасида Навоий шаҳар мфй хотин қизлар фаоллари билан биргаликда, хотин қизлар бўйича вилоят ҳокимининг
ўринбосари М. Мамадиярова, Навоий шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судьялар, Навоий шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамда Навоий шаҳар отинойилари
Н. Қасимова, М. Акатова, З. Насимова, Ф. Матжоновалар билан биргаликда, "Оилавий ажримларни олдини олиш, ҳамда оилалар
ўртасида соғлом муҳитни амалга
ошириш бўйича, очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди. Бунда ажрим ёқасига келган, 5 нафар оила муҳокама
қилинди. Ушбу муҳокамада 4 та
оила яраштирилди.
Жорий йилнинг 18-август санасида ЎМИ вакиллик биносида У. исмли фуқаронинг мурожаати бўйича оилавий ажрим масаласи кўриб чиқилди. Оилада 16 ёшга тўлган икки нафар фарзанд бўлиб, улар ота - она меҳридан йироқ. Келин турмуш ўртоғи билан ярашмаслиги, агар яраштириб қўйилса ўз жонига қасд қилишини айтиб фикрида қаттиқ туриб олган. Ҳар иккала томон фикри, ажрим сабаблари ўрганиб чиқилган ҳолда, оила муқаддаслиги, фарзанд тарбиясини муҳим жиҳатлари, ҳар иккала томон бурч ва вазифалари Қуръон оятлари ва ҳадиси шариф орқали тушунтириб берилди. Оилага ҳар томонлама ўйлаб кўриб хулоса чиқаришлиги учун муҳлат берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги