left]Навоий шаҳар "Бунёдкор" мфй худудида жойлашган Пушкина 10-уйда яшовчи Саодат опа қўли сингани учун даволанишга маблағи йўқ экан ёрдам сўраб махаллага келди хотин-қизлар фаоли Рахмонова. Г иложи борича ёрдам беришини айтиб ўтди отинойи Худаярова. К.
Зарафшон шаҳри. "Янги Зарафшон"МФЙ 1-квартал 27-уйда яшовчи Мохинур Исломова ва унинг турмуш ўртоғи Бекзод Исломовларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла ходимлари ва маҳалла отинойиси Х.Худжиярова иштирокида муҳокама қилинди.
М.Исломова ва Б.Исломоваларга оилани сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш бўйича керакли насихат ва тавсиялар берилди.
Оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.
Зарафшон шаҳар ФХДЁ бўлими фаоллар залида "Никоҳланувчи ёшларни оилага тайёрлаш" ўқув курсларининг навбатдаги дарслари бўлиб ўтди. Ушбу ўқув дарсида шаҳар "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" бўлими мутахассиси Г.Рўзиева ҳамда махалла отинойиси Г.Рахимовалар оила қуриш арафасида турган ёшларга "Никоҳ одоблари ва талоқ", " Эрнинг хотиндаги ва хотиннинг эрдаги ҳақлари", "Оилавий муносабатларда бир-бирини ҳурматлаш ва сир сақлаш", "Келинлик ва куёвлик илми" "Шукроналик" мавзуларида маърузалар ва суҳбатлар олиб борилди. Ўқув сўнгида никоҳланувчиларга сертификатлар берилди.
Кармана тумани "А.Навоий" мфй да маҳалла фуқаролари билан қариндошлар орасидаги никох, эрта никох, ўз жонига қасд қилиш ва ажрим сабаблари мавзусида туман "Нуронийлар" жамғармаси, туман соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда учрашув ўтказилди.
Махалла фаоллари ва отинойи томонидан мазмунли тавсиялар берилди.
А.Навоий мфй отинойи Ўроқова М.
Кармана тумани "Хончарбоғ" маҳалласида яшовчи келин, эри билан арзимаган нарсага жанжал қилиб уйнинг катталари қайнона ва қайнотага айтмай ота уйига кетиб қолган. Келинга қайнона ,қайнотани хурмат қилишлиги оиладаги вазифалари тушунтирилиб оила яраштирилди.
Хончарбоғ махалласи отинойиси Иботова Г.
Қизилтепа тумани" Башир" Мфй Башир қишлоғида яшовчи Адизова Феруза хонадонида бўлиб "Қўшничилик ҳаққи” мавзусида суҳбатлашилди.
" Башир" МФЙ Қиёмова Гулшод
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги [/left]