Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

12-09-2023, 17:07 admin Янгиликлар 158

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Зарафшон шаҳри. "Юлдуз"МФЙ 19-кичик туман "Тонг юлдузи"кўчасида истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан маҳалла отинойиси О.Давронова "Диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби,  мотуридийлик таълимоти асосида, миллий  ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш",  "Бидъат хурофотларни олдини олиш", "Таъзия одоблари", "7,20,40, йил каби маросимларни олдини олиш ва 3 кундан ортиқ аза тутмаслик" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
12.09.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Геолог"МФЙда "Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида маҳалла раиси Б.Турдиев, профилактика инспектори С.Шомуродов, маҳалла отинойиси Х.Худжиярова ҳамкорлигида маҳалла аҳолиси ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда "Жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит барпо этиш","Оммавий маданият ","Жиноятчиликни олдини олиш","Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти,  миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш",  "Хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини яратиш ва шукроналик ҳиссини уйғотиш", "Эр-хотин ўртасидаги низоларнинг ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсири", "Оила муқаддас даргоҳ", "Атроф муҳит тозалиги" мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Зарафшон шаҳри. "ТСҚ"тиббий  санитария қисми "Рентген" бўлими ходималари  билан шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова оилада  қайнона келин муносабатлари, аёллар ўрттасида жиноятчиликни олдини олиш, фарзандлар тарбиясида онанинг ўрни, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ - одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлған маданиятни кенг тарғиб қилиш,  боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, ОИТС касаллиги ва уни олдини олиш чоралари тўғрисида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.09.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Кончилар"МФЙ 3-уй 26-хонадонда яшовчи Шаходат Рашидова ва унинг турмуш ўртоғи Ғайрат Рашидовларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла раиси Д.Сувонова, маҳалла отинойиси Х.Худжиярова ва ИИБ ходимлари иштирокида муҳокама қилинди. Ўртада уч нафар фарзандлари бор. Ш.Рашидова ва Ғ.Рашидов билан "Оила муқаддас даргоҳ", "Оилада  қайнона-келин муносабатлари",  "Қуда-андалар ўртасида ахлоқ-одоб маданияти", "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни,  эр ва хотинни бурч вазифалари", "Боқимандалик кайфиятига чек қўйиш",, "Шукроналик тўйғусини уйғотиш" мавзуларида суҳбат ўтказилди. Оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.09.2023 йилда Навбаҳор тумани "Сарбозор" маҳалласи биносида маҳалланинг фаол аёллари ва Оқила аёллар ҳаракати аъзолари билан йиғилиш ўтказилди. Унда отинойи К.Жабборова ,, ОИТС - аср вабоси ,, ва " Сурункали оилавий низолар ажрим сари йўл очади" мавзуларида маъруза қилди. Маърузада ОИТС касалликка чалинишнинг ўта хавфли жиҳатлари, ОИТС нинг юқиш омиллари, унинг олдини олиш афзалликлари, бунинг учун ҳар бир инсон соғлом турмуш тарзига риоя этиши шартлиги айтиб ўтилди. Оилаларда келишмовчиликлар давомийлигининг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш, оилаларни осойишта бўлишига эришиш учун қилинадиган ишлар, оилада ватанпарвар, меҳнатсевар йигит -қизларни тарбия қилиш ўта муҳим, долзарб вазифа эканлиги ҳақида тушунчалар берилди. Аёллар учун диний саводхонликни оширишда диний - маърифий адабиётлардан қандай фойдаланиш ,уларни қаердан харид қилиш тушунтирилди.
Мўминалар журналига обуна бўлиш , уни мутолаа қилишнинг аҳамияти, ислом таълимотига зид бузғунчи ғоялар таъсирига берилмаслик, ислом динининг инсонпарварлик ва бунёдкорлик ғояларига амал қилиш ҳақида ҳам тушунча берилди.

Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 11- сентябр санасида Учқудуқ туман "Мустақиллик" мфй да махалла аёллари ўртасида   азанинг уч кун эканлиги, етти, йигирма ,қирқ каби маросимларни ўтказмаслик, аза либосларини киймаслик, тўй издихомларида эса маросимларни қисқартириш, яъни келин чарлар, куёв чарларга йўл қўймаслик, тўйдан кейин киёв уйига қирқ кунгача тағора ёки таом юбормаслик, қариндошлар ўртасидаги никоҳни салбий оқибати, қонуний никоҳ афзалликлари ҳақида гапирилди. Аёллар ўртасида янги ўйлаб топилаётган бидъат -хурофотларни тарк қилишга чақирилди.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман "Қизилқум " жомеъ масжидида туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова ва мфй отинойилари билан навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди.
Маърифат дарсида бош отинойи О. Тўрақулова "Отинойиларнинг низомий вазифаларига доир бурчлари", "Хотин-қизлар ўртасида диний маросимларни Ҳанафий мазҳаби асосида миллий урф-одатларга хослаб ўтказиш", "Бидъат-хурофотларга чек қўйиш",  "Оилавий ажримларни бартараф этиш чоралари", "Қайнона-келин ва эр-хотин муносабатларини тартибга солиш йўллари", "Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш" ҳамда тарғибот тадбирларини олиб бориш бўйича керакли маслаҳатларни бердилар.
Диний нашрларда берилаётган манбалар билан танишиб,фикр алмашдилар.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш