Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М. Жабборова махаллага ташриф буюрди. Амалдаги фаолиятлари тўғрисида, ишчи аёлларнинг оилавий шароитлари, фарзандлар тарбияси тўғрисида сухбатлашди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
Қизилтепатумани "Башир" Мфй Башир қишлоғида яшовчи фаол аёллар билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида иш олиб борилди.
"Башир" мфй отинойиси Қиёмова Гулшод.
Уч авлод учрашуви маънавий- маърифий тадбири Ғозғон шаҳар "Мармаробод" МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган " PREMER TEXTILE" туқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш хусусий корхонасининг N%1 филиалида "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши раиси М.Шаропов, отинойи Н.Нурова, нафақадаги ӯқитувчи О.Расулова, директор ӯринбосари ҳамда корхонада ишловчи ёшлар ва ӯрта авлод вакиллари иштирок этишди.Аёлларга аввало эрига ҳурмат курсатиши, ҳаёли булиши, оилага садоқатли, сабр бардошли булиши ва шукроналик ҳақида суҳбат утказилди. Ӯз навбатида учрашув иштирокчилари хотин қизларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт шароитлар , берилаётган им тиёзлар учун давлатимиз раҳбарига ӯз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Зарафшон шаҳар "Алишер Навоий" МФЙ аҳолиси билан шаҳар маъмурий суди раиси, ички ишлар, шаҳар ҳокимлиги ва маҳалла мутасаддилари, отинойилар ҳамкорлигида "Оилавий низолар, ажримлар ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари" мавзусида суҳбат уюштирилди.
Тадбирда шаҳар отинойилари М.Мейлиева ва С. Аҳамиятовалар оилада эр-хотин, қайнона-қайнотанинг ўрни, бурч ва мажбуриятлари, оилага 3-шахс аралашувининг салбий оқибатлари, эр ёки хотиннинг ўз жуфтига хиёнати гуноҳи кабира эканлиги,фарзанд ота-она учун Оллоҳнинг омонати бўлиб, омонатга хиёнат қилганларга жазонинг муқаррарлиги ҳақида йиғилганларга етарлича маълумот берди.
05.06.23. куни Зарафшон шаҳар "Кончилар" МФЙ отинойиси О.Давронова махалла аёллари билан " Оилаларни мустаҳкамлашда хотин- қизларнинг ўрни", "Туй - маъракаларда ортиқча исроф, бидъатларни олдини олиш" масалаларида бўйича маъруза қилди.
Навбаҳор тумани "Ялтирабод" маҳалласида яшовчи Йўлдашев. Ш ва Адизова С ларни оилавий жанжали сабаблари маҳалла биносида маҳалла раиси Хусанов. И маҳалла хотин қизлар фаоли Раззоқова. М маҳалла оқсоқоли Отақулов. О участка нозири ва маҳалла отинойиси Худоёрова Ш ҳамда келин билан куёвнинг оталари, ака, укаси қатнашдилар. Бу оилани келишмовчилиги кўпдан бери давом этиб келмоқда экан.
Йўлдошев Ш мен хотиним билан яшамайман деб судга ариза ҳам бериб қуйибди.
#Бугунги_кун
Қизилтепа тумани Ванғози ҳудудида яшовчи онахонлар билан “Шукроналик неъматлари”,
“Қайнона ва келин муносабати”,
“Ватанга муҳаббат” мавзулари ҳақида суҳбатлашилди.
О.Норова
05.06.2023йил Конимех тумани Наврўз мфй отинойиси Н.Ходжанова Наврўз мфй Улуғбек кўчасида яшовчи аёллар билан "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Шукроналик" мавзуларида суҳбат олиб борди.
Кармана тумани Янги варқ мфй биносида йиғилиш бўлиб ўтди, фуқаролардан Ахтамовлар оиласидаги нохушликлар, сабабли, ҳар икки томонлама эшитиб кўриб, эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар ислоҳ қилинди.
Кармана тумани Янги варқ мфй отинойиси Н. Зулайҳо.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги