Навбаҳор тумани "Навкар" фуқаролар йиғини биносида "Сарбозор"," Навкар" ва "Чорвоқгузар" маҳаллалари фаоллари иштирокида оилавий ажримларнинг олдини олиш, соғлом турмуш даражасини кўтариш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Навбаҳор туман хотин- қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Гуллола Эргашева , учала маҳалла масъуллари, отинойилари ва кайвонилари ва фаол аёллар қатнашдилар. Йиғилишда оилавий низоларини бартараф қилиш, ажримларнинг олдини олиш, ёшлар тарбиясига эътиборли бўлиш ва ҳоказолар ҳақида фикрлашиб олинди. Йиғилиш жуда таъсирли ва қизиқарли ўтди.
"Сарбазор" МФЙ отинойиси
Жабборова Карима.
Учқудуқ туман "Мустақиллик" МФЙ да
"Қайнона - келин масъулияти " мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бунда туман бош отинойиси О Тўрақулова
қайноналарга янги оила мустаҳкамлигини таъминлаш ва фарзанд , келин, набиралар орасида меҳр- мухаббат ришталарини махкам боғлашда , келажак авлод бахт-саодати пойдеворини яратишдаги масъулияти, ёшларга ибратли, сабрли бўлиши лозимлиги хақида ўз маслахатларини берди.
Учқудуқ туман бош отинойиси Тўрақулова О
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги