2023-йил, 25-апрел.
Навоий вилояти А. Навоий номидаги жомеъ масжидида вилоят отинойиларининг малакасини ошириш, дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинари бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, ЎМИ вилоят вакиллиги ҳамкорлигидаги ташкил этилган бу семинарда "Маҳаллаларда аёллар орасида радикаллашувни олдини олиш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш" (маърузачи дин ишлари бўйича вилоят мутахассиси Р. Шербўтаева), "Тўқима ҳадис айтишнинг ҳукми Фатво беришга ким ҳақли?(маърузачи Навоий шаҳар бош имом хатиби Д. Эргашев)," Таъзия маросимига хос одоблар"(маърузачи ЎМИ Навоий вилоят хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова) мавзуларда маърузалари тингланди. Барча туман ва шаҳар отинойилари семинардан ўзларига керакли маърифий кўмакни, илмни олишди. Савол-жавоблар бўлиб ўтди. Тингловчиларга манфаатли илм анжумани бўлди.
Навбаҳор тумани "Бурқут" мфй Ибрат кўчасидан Зоир бобо қизлари Муножат Ашурова ота уйига аразлаб келган. 2 та фарзанди бор. Эрини асоссиз рашк қилишда ва аёвсиз калтаклашда айблаяпди. Иккаламиз узоқ суҳбатлашдик эри билан ярашмоқчи эмас. Эри ичиб келиб ураркан.. Келинни эридан кўнгли қолган. Ҳозирча муддат бердик
Жорий йилнинг 24- апрел санасида Учқудуқ туман " Айтим" мфй отинойиси М Жабборова "Абай" мфй да таъзия бўлган хонадонларда бидъат- хурофотлар, кийиниш одоблари, Пайғамбаримиздан ворид бўлган хадислар тўғрисида, ҳамда
Махалла аёллари билан қазо рўзалар ва шаввол ойи рўзаси хақида сухбатлашди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
Нурота тумани "Тумар" маҳалла отинойиси М.Ҳайитова таъзия булган хонадонда таъзия маросими Ҳанафий мазҳаби, жаноза одоблари ва бидъатни олдини олиш бӯйича аёллар билан суҳбат ӯтказилди.
Ассалому алайкум ! Шукрона қишлоғида яшовчи Нурия опа хонадонларида бўлиб, фарзанд тарбияси ва хонадон ободлигига эътибор қаратиш лозимги, қизларимизни миллий руҳда тарбиялаш кераклиги айтилди. Маҳалла фаоли Неъматова, Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
Жорий йилнинг 24 апрель куни Хатирчи тумани "Олтинобод' отинойиси Гулнора Усмонова ҳоким ёрдамчиси Одил Бўронов маҳалла раиси Одил Турсунов б-н биргаликда фуқароларни 30апрел куни бўладиган референдум сайловига жалб қилиш учун келишиб олдик.
Олтинобод отинойиси Гулнора Усмонова.
Ванғози ҳудудида яшовчи намунали оила аёли билан “Оилада фарзанд тарбияси” ва “Шукроналик неъматлари” ҳақида суҳбатлашилди.
О.Норова
Кармана тумани "Ипак йўли" МФЙ да 221 хонадонда яшовчи Тилабова қайнона билан келишолмай жанжал бўлганлиги сабабли профилактик инспектори Нодиров хамда отинойи Хусенова тамонидан яраштирилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги