Навоий шаҳар "Гулистон"мфйда яшовчи Жўрақулова Ҳалима ая хонадонида бўлдик, .Келини Муборак нотинч аёллар рўйхатида туради, аёллар дафтарига киритилган. Ҳозирда ҳамшира бўлиб ишлайди. 3 - нафар фарзанди бор. Муборакни оиласи билан танишдик. Қайнонаси билан гаплашдик, у киши оғир бемор, юрак хуружи билан даволаниб келган, айни вақтадаги муаммолари ўрганилиб керакли маслахатлар берилди
Навоий шаҳар"Гулистон"мфйда Ў. Сапаров хонадонида бўлдик. Ҳозирда ишламайди.Хотини Г. Сапарова болалар шифохонасида ишлайди.3 нафар фарзандлари бор.2 нафар қизлари турмушга чиққан. Қизлари қопқора бурқада юради. Москва шахрида ишлаб келган. Лекин ўз она юртимизда миллийликка мос равишда юриш, бошқа миллатларга кийиниш борасида тақлид қилмаслик, авратларни миллий кийимимиз асосида ҳам беркитиш мумкинлиги тушунтириб берилди.
Қизилтепа тумани "Башир" мфй Башир махалласида "Оқила аёллар" гуруҳи раҳбари Қосимова М ва Ҳожи оналар билан биргаликда ажримларни олдини олиш "Қайнона-келин муносабати" "Оилада фарзанд тарбияси" мавзулари ҳақида суҳбатлашилди.
Башир мфй Қиёмова Гулшод.
2023-йил, 11-май.
Маҳалламиз аёлларига мамлакатимизда барча соҳаларда, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш мақсадида тушунча бердим. Суҳбат жараёнида аёлларга хос масалаларни ҳам айтиб ўтдим.
Зарафшон мфй отинойиси
Ражабова Дилфуза.
Навоий шаҳар Янги обод мфй га қарашли Ибн Сино 24 ётоқхонада истиқомат қилувчи Зайнолова Айида жазони ўташ муассасидан келган. Ётоқхона мудираси Алимова Муҳаббат ва отинойилар Айида билан суҳбат олиб бордилар. Қийинчиликлар борми деб сўралганда мен тикувчилик қиляпман. Мен ҳозирги ҳаётимдан хурсандман. Отинойилар Рўзиева Х, Турдиева Н, Насимова З Матчанова.Ф.
11.05.2023йил Конимех туманида 5 та маҳалла фуқаролари йиғининлари ўртасида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" Республика кўрик танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.Унда "Миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъналар, ёшларни ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримни олдини олиш"каби эзгу мпқсадларни кўзлаб ўтказилди.Наврўз мфй отинойиси Н.Ходжанова "Шукроналик", "Хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзи" мавзулар суҳбат олиб борди.
2023-йил, 10-май.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида "Оқила аёллар" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда ҳокимликдаги мутасадди раҳбарлар, оқила аёллар, отинойилар, кайвонилар қатнашди. Аёлларнинг тазйиққа учрашининг олдини олиш, эрта туғруқнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича муҳокама селектор йиғилиши бўлди. Отинойилар оқила аёллар ва кайвонилар билан ҳамжиҳатликда аёллар орасидаги тарғибот ишларини олиб боришлари тушунтирилди. Зарафшон мфй отинойиси
Ражабова Дилфуза.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги