Хатолардан хулоса чиқариб, тўғри йўлдан адашмаслик учун яна бир бор имконият

16-08-2017, 19:22 admin Янгиликлар 1 585

Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги йиғилишда Президентимиз томонидан диний экстремистик оқимлар ва ташкилотлар таъсирига тушиб қолган, уларга мойиллиги бор шахслар билан суҳбатлар олиб бориш, агар улар ўз қилмишларидан, нотўғри эътиқодларидан афсусда бўлишса, уларни махсус рўйхатдан чиқариш масаласини ўртага ташлаган эдилар.
Ушбу йиғилишда юртбошимиз: “Халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, диний қарама-қаршилик, ноқонуний миграция, одам савдоси, экологик муаммолар, айрим минтақаларда иқтисодий ночорлик, ишсизлик, қашшоқлик бутун инсониятни қаттиқ хавотирга солмоқда. Ана шундай ўта мураккаб ва қалтис шароитда қандай йўл тутиш, қандай қилиб тинчлик ва осойишталикни сақлаш, барқарор ривожланишни таъминлаш мумкин, деган савол барчамизни жиддий ўйлантириши зарур.
Айниқса, кейинги пайтда турли мамлакатларда содир этилаётган террорчилик ҳаракатларининг ижрочилари қаторида миллатимизга мансуб кимсалар ҳам борлиги халқимизда афсус ва надомат уйғотмоқда.
Тинчлик ва осойишталикни, инсонийликни ҳамма нарсадан устун қўядиган халқимиз бундай шахсларни, уларнинг қилмишларини кескин қоралайди. Уларни ўзбек деган номга номуносиб деб ҳисоблайди”
- дедилар.
Муҳтарам Юртбошимиз маърузаларида бу ёвузликка, жаҳолатга қарши қандай қилиб курашиш лозимлигини таъкидладилар.
Биз кўп жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқяпмиз. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб, бошқа кўчаларга кириб кетаётган жоҳил кимсалар бир нарсани тушунмайди ёки тушунишни истамайди. Яъни, ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, соҳта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди.
Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз, бунинг шукронасини қилиб, фарзандларимизни ҳам бундай неъматнинг қадрига етадиган инсонлар этиб тарбиялашимиз керак эмасми?
“Бунинг учун барчамиз Оллоҳга шукрона келтириб, сиз, муҳтарам уламолар, имом-хатиблар, жамоатчилик вакиллари билан бирга динимиз тарихи, буюк алломалар ва азиз-авлиёларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича бошлаган ишларимизни давом эттиришимиз керак"
, деб таъкидлаган эдилар.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуслари ўлароқ, Навоий вилоятида ҳам диний экстремистик оқимлар ва ташкилотлар таъсирига адашиб, билиб билмай тушиб қолган фуқаролар билан, уларнинг яшаш хонадонларига борилиб яқиндан мулоқот қилинди. Вилоятимиз имом хатиблари ҳам ушбу учрашувларда фаол иштирок этишди.
Учрашувлар давомида махсус рўйхатда турган инсонларнинг оилавий шароитлари, оила аъзолари, қўни-қўшни, маҳалла-кўй билан муносабатлари ўрганилди. Махсус рўйхатда турувчи инсонларнинг барчаси ўз қилмишларидан қаттиқ афсусда эканликларини, бу йўлга қайтиб қадам қўймасликларини, юртимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатни қўллаб қувватлашларини айтиб ўтишди.
Олиб борилган мулоқотлар сўнгида, тузилган комиссия аъзоларининг бир овоздан таклифлари мақулланиб, махсус рўйхатда турган барча фуқаролар ушбу рўйхатдан чиқарилди.
Ушбу қувончли ҳабар махсус рўйхатда турган кишилар учун чинакамига бахтли онларни тақдим этди. Қанчадан қанча инсонларнинг кўзларида қалққан қувонч кўз ёшларига ўзимиз гувоҳ бўлдик. Маҳалла кўй, қавму-қариндош олдида юзлари ёруғ бўлганлиги, уларга ишонилиб, яна бир бор имконият берилганлиги учун ҳукуматимиздан, авваламбор Президентимизнинг ушбу ғамхўрликларидан бошлари кўкка етганини айтиб ўтишди.
Келгусида ҳукуматимиз, халқимиз билдирган ушбу ишончни оқлаб, нотўғри йўлларга қадам қўймаслик, ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам эл корига ярайдиган фуқаро сифатида ҳаёт кечиришларига ваъда беришди. Аллоҳ таолога шундай кунларга етказганлиги учун шукроналар қилишди.


Навоий вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш