Президентнинг дин арбоблари билан учрашуви бўлиб ўтди

16-06-2017, 22:34 admin Янгиликлар 2 102

15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва имом-хатибларга қулайликлар яратиш учун қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш заруратини таъкидлади:

"Биринчидан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги масжид ва таълим муассасаларининг нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритишини инобатга олиб, улар томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловнинг миқдорини қайта кўриб чиқиш зарур.

Иккинчидан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси қошида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув марказининг фаолиятини кучайтириш, унинг илмий салоҳиятини, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишимиз ва амалга оширишимиз зарур.

Учинчидан, мамлакатимизда маърифий йўналишдаги нашрларга берилган имтиёзларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетаси ҳамда диний-маърифий нашрлар учун ҳам жорий этиб, уларга ҳам солиқ ва мажбурий ижтимоий тўловлар бўйича белгиланган имтиёзлар бериш адолатдан бўлади, деб ўйлайман.

Тўртинчидан, “Ўзбекистон” телеканали орқали бериладиган “Ҳидоят сари” маърифий дастури ва “Зиё” студияси кўрсатувларини, ўйлайманки, юртимизда кўпчилик катта қизиқиш билан томоша қилади. Ана шу кўрсатувлар ижодкорларининг самарали меҳнатини инобатга олиб, уларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлаймиз", - деди давлат раҳбари.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш