
21-январь куни Навоий шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида Навоий шаҳар ҳамда “Оқтош” жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳмонов Музаффар,
20- январь куни Қизилтепа туманидаги 1-сонли ҳамда 4-сонли умумтаълим мактабларида, Қизилтепа туман ҳамда “Боязид Бастомий” жоме масжиди имом-хатиби Орипов Завқиддин иштирок этиб,

“Ақидапараст оқимларнинг жиҳод, такфир, шаҳидлик, мазҳабсизлик, халифалик каби масалалардаги сохта даъволарига раддиялар” тўғрисида маъруза қилди.
Тадбирлар жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой ҳолда ўтмоқда.
Ўқувчи ва устозлар тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.
Шунингдек, келгусида долзарб мавзуларда янада кенгроқ, батафсилроқ тушунчалар беришлари учун кутиб қолишларини айтмоқдалар.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги