Жорий йилнинг 23 феврал куни Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби фаоллар залида ИИБ Терроризм қарши курашиш бўлим ходими Ш. Мамаюсупов, Навоий шаҳар бош имом хатиби Д. Эргашов, ДИК НВҲБ нинг Навоий шаҳри бўйича бош мутахассиси С.Мавлонов, Навоий шаҳар Маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Ф. Шокиров, мактаб директори А.Эгамов, ММИБДЎ Ш.Махмудовалар иштирокида "Жаҳолатга қарши- маърифат", "Тинчлик-энг олий неъмат", "Биз ёшлар-диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз" шиори остида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.
22.02.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Геолог"МФЙ 24-уй 43-хонадонда яшовчи бундан уч йил аввал фарзандидан айрилган Ахмедова Мавлуда опа билан махалла отинойиси "Мусибат етганда сабр қилиш фазилати","Фарзанд кўриш чоғида вафот этган аёлнинг ажри","Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиш"мавзуларида суҳбат ўтказди.
Махалла отинойиси ХХуджиярова.
Зарафшон шаҳар. Марказий кутубхонасида "Китобхон оналар" куни муносабати билан йиғилган аёлларга, "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази" раҳбари Г.Рўзиева, тарғибот гуруҳи рахбари М.Қурбонова, шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова ва махалла отинойилари О.Давронова, М.Мелиева иштирок этиб китоб ўқишнинг фойдалари, китоб ўқишга фарзандларни, қўшниларни, ёшларни тарғиб қилиш, нотинч оила ва ажримлирни олдини олиш, ёшларни оилага тайёрлаш мавзусида суҳбат ўтказиб керакли маслахатлар бердилар.
Нурота тумани "Темирқовуқ" МФЙ да жойлашган умумтаълим мактаби юқори синф қизлари билан давра суҳбати ўтказилди.Сухбатда мактаб директори Н.Жиянова, махалла инспектори, "Авлиё ота" жоме масжиди имом хатиби Рузанов, маҳалла отинойиси М.Бирликова иштирок этдилар. Сухбат давомида қизлар тарбияси, кийиниш одоби, жамоат жойларда ўзини тутиши, қизларни мустақил хаётга тайёрлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ га ички ишлар ходимлари келиб маҳалла аҳолисига Жиноятлар аҳоли орасида кўпайиб бораётгани уларни олдини олиш тўғрисида кўрсатмалар бердилар Барчани ҳушёрликка чорлаб ҳар бир инсон ўз оиласини маҳалласини асрашини айтдилар Отинойи Ш Сувонова
22.02.2023.Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотинқизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова Ўзбекистон маҳалласи Наврўз кўчасида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож Ибрагимова А.Ф. билан оилавий турмуш тарзи шароити, муаммолари тўғрисида суҳбат ўтказдилар.
Жорий йилнинг 23 февралъ санасида Кармана тумани Қосм шайх жомий масжидида ижтимоий-маънавий мухитни янада яхшилаш, оилалар тинчлигини мустаҳкамлаш ва ажримларни олдини олиш, мфйларда норасмий отинойилар фаолиятига чек қўйиш , бидъат хурофотларни олдини олиш исрофгарчилкка чек қўйиш, жаноза одоблари ва бу борада кузатилаётган бидъатлар, камчиликлар борасида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ЎМИ вилоят вакиллиги бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги масъул ходими Р.Шербўтаева, туман отинойилари, кайвони аялар ва норасмий отинойилар иштирок этдилар. Тадбирда давомида майитни саришталаш, ғусл қилдириш, кафанлаш қоидалари амалда кўрсатиб берилди. Тадбир барчага йиғилганларга манзур бўлди ва берилган саволларга кераклича жавоблар олдилар
23.02.2023й Конимех тумани Юксалиш мфй отинойиси Ҳ.Темирова Юксалиш мфй да бўлиб, у ерда Юксалиш мфй раиси У.Маиараимов, маҳалла оила хотин-қизлар ижтимоий-маънавий масалалари бўйича раис ўринбосари Г.Содиқова, маҳалла ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича раис ўринбосари Ф.Эрмаматова билан биргаликда "Ажримларни олдини олиш", "Маҳаллаларда, оилаларда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш" бўйича тадбир, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш мавзуларида суҳбат бўлиб ўтди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
Қизилтепатумани"Кушарти"мфй аёллар билан Шукроналик қайнона келин муносабати, Шабон ойининг фазилати хақида сухбатлашдик. Отинойи Тоирова Н.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги