Зарафшон шахар."Бахор"МФЙ 44-уй 7-хонадонда яшовчи Ўктам Бобоназаров ва унинг турмуш ўртоғи Линора Саттороваларнинг оилавий келишмовчилиги шаҳар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Л.Турсунова, махалла раиси Н.Примова махалла фаоллари ва махалла отинойиси иштирокида мухокама қилинди.
Ўрталарида бир нафар ўғил фарзандлари бор оила. Ў.Бобоназаров ва Л.Саттороваларга "Бир оила мустахкамлиги, жамият мустахкамлиги"мавзусида панд насихатлар қилинди. Ҳамда оила яраштирилди.
Махалла отинойиси Х.Худжиярова.
09.02.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Қурувчи"МФЙ 1-уй 30-хонадонда яшовчи Достон Убадуллаев ва унинг турмуш ўртоғи Нилуфар Хамдамоваларнинг ўзаро оилавий келишмовчилиги махалла раиси, махалла хотин-қизлар фаоли, махалла отинойиси иштирокида мухокама қилинди. Оилавий низо сабаблари эшитиб, ўрганилиб Д.Убадуллаев ва Н.Хамдамоваларга "Ота-она ва қайнона-қайнотага хурмат, эътибор","Ичкиликнинг оилага салбий таъсири","Синовларга сабр","Кечиримлилик" мавзуларида насихат қилинди.
Мухокама жараёнидаги панд насиҳатлардан туғри хулоса чиқариб Д.Убадуллаев ўз қайнотасидан беодоблик қилиб ранжитгани сабабли узр сўраб, аёли билан тинч яшашга сўз берди.
Махалла отинойиси Х.Худжиярова.
09.02.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Бахор"МФЙ 42-уй 34-хонадонда яшовчи Толиб Ортиқов ва Мадина Жумаеваларнинг оилавий келишмовчилиги махалла раиси Н.Примова, шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимов, махалла фаоллари ҳамда махалла отинойиси иштирокида мухокама қилинди. Ўртада икки нафар фарзандлари бор. Т.Ортиқов ва М.Жумаеваларга яраштириш комиссияси аъзолари "Оила қўрғонини мустахкамлаш","Жамиятга соғлом фарзандлар етказиб бериш бурчимиз","Келин-куёвлик одоблари","Никоҳ ва талоқ тушунчаси","Неъмат шукр лозим" мавзуларида насихат ва тавсиялар берилди. Мазкур оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.
Махалла отинойиси Х.Худжиярова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги