Кармана тумани Қосимшайх масжидида имконияти чекланган фуқароларнинг "Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари" мавзусида диний маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда мавзу юзасидан туман бош имом хатиби Б.Ҳакимов маъруза қилдилар.Имконияти чекланган фуқаролар томонидан: 1.Мусулмон аёлнинг одоб ахлоқи қандай бўлиши керак? 2.Мусулмон аёлнинг оилада тутган ўрни ва вазифалари? тўғрисида берилган саволларга Навбаҳор тумани ва Кармана тумани бош отинойилари С. Хушматова ва Ф. Мирзаевалар етарлича жавоб бердилар.
С.Хушматова.
2022 йил 12 январ куни Зарафшон шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Л.Турсунова, шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари М.Қурбонова ҳамда Зарафшон жоме масжиди имом хатиби К.Шодмонов билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ўртасида "Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш" мақсадида "Ислом динининг мазмун моҳияти, "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат" ва "Диний экстримизм ва терроризм ёшлар келажагига таҳдид" мавзуларида профилактик тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбир сўнгида ишчи ходимларга "Меҳр" видеоролиги намойиш этилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги